Предыдущая публикация
Майли ёмғир, майли қор ёғсин,
Сиз томонга чорлар қадамлар.
Бахтимга сиз доим соғ бўлинг
Мени яхши кўрган одамлар!
Сиз борсизки ғамдан йироқман,
Сиз борсизки келолмас ёвлар.
Сиз туфайли гўзал ДилСўзман
Мени яхши кўрган одамлар!
Кўрдим қанча қайғую ситам,
Ортда қолди ул махзун дамлар.
Сизлар доим кўнглимга малхам,
Мени яхши кўрган одамлар!
Ёлғон дунёда қилма мени хор,
Дилга берма ғаму аламлар
Аллох борки бўлмайман зор
Мени яхши кўрган одамлар!
Азизларим доим сог булинг
Сизга доим эзгу тилаклар
Яратганим сизни қўлласин,
Мени яхши кўрган одамлар!
ДилСўз✍️
(Гулнора Қодировна)
01.05.2021
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 32
Ижоддан чарчамелар,кириб келаётган Янги йил барчамизга қутлуғ бўлсин!
Юртимиз тинч,осмонимиз мусаффо бўлсин!
Хонадонимиздан қут барака аримасин
Оилангиз,яқинларингиз бахтига соғ бўлинг,олам шодликлари сизга бўлсин