СУЛТОН СУЛАЙМОННИ ЙИҒЛАТГАН ЖАВОБ Усмонли турк султонларидан бўлмиш Султон Сулаймон Қонунийни жуда кўп ўйлантирадиган бир савол бор эди: Давлатларни таназзулга учратувчи сабаблар нима? Султон бу саволга ўзининг «ақл устози» - етук олим Шайх Яҳё ҳазратларидан жавоб олмоқ истаб унга мактуб ёзади ва уни бош вазир орқали юборади. Вазир мактубга жавоб келтирмайди. - Яҳё ҳазратлари мактубингизни ўқидилар ва биргина гап айтдилар, холос, - дейди вазир Султонга. - Нима дедилар? - «Менга не ғам», дейилган замон... – дедилар. Султон Сулаймон бу жавобнинг мағзини чақмоқ учун кўп ўйланади. Орадан бир неча кун ўтгач, Шайхга яна бир мактуб ёзиб, айтган жумласини шарҳлаб беришини илтимос қилади. «Мен
Кореяда Ислом кенгаймоқда Жанубий Кореялик машҳур ютубер ва қўшиқчи Джей Ким (Jay Kim) Ислом динига кириб мусулмон бўлди. Ютубеда 860-мингдан зиёд обуначиси бор бўлган Джей Исломга кирганини ютуб тармоғи орқали эълон қилди. Исломга кирганидан сўнг исмини Довуд Ким (Daud Kim)га ўзгартирди. Аллоҳ Исломда собит қадамлардан қилсин.
Мен эски даврларда ҳам қўлёзмаларимни «бисмиллоҳ»дан бошлаб ёзардим (албатта бу қисми босма асарда чиқмас эди). У пайтларда Ислом динини ўрганиш жуда қийин эди. Атеистларнинг китобини ўқирдим. Улар динни танқид қилишда Қуръони каримдан оятлар келтиришарди. Мен шунисини олардим холос. Москвадаги бир дўстим Болгарияда органда унга Қуръони каримнинг русча таржимасини совға қилишган экан. Дўстимга китобнинг фотонусхасини (у пайтлар ксерокслар йўқ эди) олиб бер, десам у кўчириб чиқишни маслаҳат берди. Москвага икки ойга борган эдим. Ижодий ишларимни бир четга суриб, китобни кўчиришга тушдим. Китобни олиб, ўн кундан сўнг уйга қайтдим. Кўчириб бўлиб, дўстимга телефон қилдим, китобни почтадан юбо
Сахийликни кимдан ўргандинг, – деб сўрадилар Хотам Тойидан. – Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди. – Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми? – Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади. Ҳаёл қилдим дейди Хотам тойи: Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади. برك الله فيكم و جزاكم الله خيرا
ИБРАТ УЧУН ИЛИНДИМ😭😥 Бошланғич синфда ўқирдим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситилиб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил пальтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик... Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жиллақурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош ча
#Ибрат бўлсин... Сафарда юрган бир инсон жуда қаттиқ йиғлаетган экан. Ака нега бунчалик йиғлаяпсиз, дея сўрашибди. У киши жавоб берибди: - Қори ака ман сизни бугун онамни эхсонларига олиб кетяпман. 64 ёшда онам дунедан ўтиб кетдилар. Отасиз катта қилиб, ота ўрнида ота бўлиб, она ўрнида она бўлиб, ҳаётни кўп синоатларини бошдан кечирган онам. Ўзи емай, менга едирган. Оёққа турдим, дунё топдим. Бугун Эмиратда бўлсам, эртага Туркияда бўлиб, орзу ҳавас қондирдим. Онам "Болам бир фурсат топгин, озгина ёнимда ўтиргин. Дийдоринга мен ҳам бир туйиб олай. Бугун биз бормиз эртага йўқмиз. Жонга омонат харидор келганидан кейин топширмасдан иложимиз йўқ. Ўтиргин" деганда, "Ҳали онам ёш, ҳали онам бақ
Показать ещё