НИМАГА СЕВМАЙСАН? Осмондан оҳиста ёғади олов, Кўзни кўр этмоқа қодир тутуни. Бир ўй кемиради жонни беаёв: Билмайман, нимага севмайсан мени. Кўзингдан қўрқаман, қараб бўлмайди, Муҳаббат йўлида талаб бўлмайди. Барибир ўзингдан сўраб бўлмайди, Билмайман, нимага севмайсан мени. Жонингга пойлоқчи бўлгим келади, Кўзингга кўз ёшдай тўлгим келади, Оёғинг остида ўлгим келади, Билмайман, нимага севмайсан мени. Жонимни киприкда тебрат, чидайман, Минг хил хўрлигингни кўрсат, чидайман, Кейин севмасликни ўргат, чидайман, Билмайман, нимага севмайсан мени. Тилимга қарама – таъна қилмайман, Кўзимга қарама – шаъма қилмайман. Нимага севаман сени – билмайман, Билмайман, нимага севмайсан мени.
00:09
VID_20240504_135518_243.mp4
34 просмотра
Юзларидан ёғилади нур, Юрагида куйлайди баҳор. Лабларида табассум ҳиёл, Севилишин билувчи Аёл. 🍃❤️🍃 Қаҳрабо қиш эрур кафтида, Қалблар яшнар меҳри тафтидан, Сўзи майин шаббода мисол, Севилишин билувчи Аёл. 🍃❤️🍃 Капалакдек учиб елади, Кўнгилларга малҳам елдайин, Меҳнатини билмайди малол Севилишин билувчи Аёл. 🍃❤️🍃 Кулгичлари жонга оромбахш, Гўзалликда мисли париваш Ниятлари булоқдек зилол! Севилишин билгувчи Аёл ! 🍃❤️🍃
Дўст бўлмаскан онангдан ортиқ, Вафо кутма ёлғон дунёдан. Қадди алиф, сўзи болданмас, Умидвор бўл фақат Худодан. Сиринг бўлса қалбинг кемирган, Дардинг бўлса ашкинг симирган. Даво учун сажда берилган, Умидвор бўл фақат Худодан. Майли ортсин сочинг қирови, Ичинг ёқсин оҳинг олови, Не бўлса ҳам кўнглинг сўрови, Умидвор бўл фақат Худодан. Омад эшик ёпса юзингга, Йўлатмагин ғамни кўзингга, Ишон, суян битта ўзингга, Умидвор бўл фақат Худодан. Ғаним билмай қаҳратон қаҳрин, Илинж безар дарахтлар бағрин, Тутай десанг самога қадринг, Умидвор бўл фақат Худодан. Дўст бўлмаскан онангдай ортиқ, Вафо кутма бир кам дунёдан. Эй, Дўстим ҳар он, ҳар нафас, Умидвор бўл фақат Худодан...
ЯШАЙВЕРИНГ ЯХШИЛАР Энг чиройли гулларга, Ўхшайверинг, Яхшилар.! Орамизда кўп бўлиб, Яшайверинг, Яхшилар.! Дуода бўлиб доим, Сўзлар бўлиб мулойим. Юздан ошиб, Илойим, Яшайверинг, Яхшилар.! Сарамжон, сариштали, Юзлари фариштали, Оқибатли, риштали, Яшайверинг, Яхшилар.! Ҳаққа илтижо қилган, Халқнинг холини сўрган, Меҳрдан қаср курган, Яшайверинг, Яхшилар.! Нафсингизни ўйламай, Бегоналикни билмай, Ҳеч ҳам миннатин қилмай, Яшайверинг, Яхшилар.! Сизлар бор - ки, кўнгил тоғ, Инсон кўнглин қилиб чоғ, Сиздан қолар обод боғ, Яшайверинг, Яхшилар.! Оласиз доим раҳмат, Лекин кутмайсиз рағбат, Доим бўлинг саломат, Яшайверинг, Яхшилар.! Армонларни хор қилиб, Оқибатни ёр қилиб, Ёмонликни ор билиб, Я
590053380244

🌷Зебо 🌷

Мухаббатимсан. Сен мени юрагим туб тубидаги, Куз фасли келтирган мисли хазонсан. Дардларим сиғмаган бу кенг оламга, Сукутла, жим кутган мухаббатимсан, Қўлларим етмайди йироқ кетгансан, Ҳижрон ва азобни хадия этгансан, Умидла яшадим бир кун келарсан, Сукутла, жим кутган мухаббатимсан. Қахратонда қолдим, қийнар аёвсиз, Бўғзимда тиқилган мисли фарёдсан. Хаёллар ичинда қоларман унсиз, Сукутла, жим кутган мухаббатимсан. Оҳ чекиб оҳларим етмайди сенга, Шамолнинг бағрига сингиб кетгансан. Саболар хабаринг келтирар менга, Сукутла, жим кутган мухаббатимсан.
  • Класс
Азобларинг дилим тилар сен билмадинг Кулай десам кузим йиглар сен билмадинг Есламади дема бир бор суюклигим Еслаганим Аллох билар сен билмадинг... Нима қилай бир даллию бечораман Ойогингда хор етганинг остонаман Дилимда сен лекин сенга бегонаман Юрагимда армон йиглар сен билмадинг.
  • Класс
Показать ещё