Шу ўзи етар...
Гарчи тоғлар тоши бошингга ёғса,
Гарчи осмон сенинг устингга оғса,
Кипригинг гард кўрмагай,
Агар у суйса!
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли кун...
Аё, Роббим...
Даргоҳингга дил қонидан хатлар ёзсам, етгайми?
Ёзмоқ шартми? Огоҳсан-ку! Синовларим битгайми?
Сиёҳим-қон саникидир, сиёҳдон-тан саники!
Фақатгина гуноҳларим ўзимники, кечиргин...
Нуҳникидай тўфон бердинг, мен қоғоздан кема қилдим...
Юрагимни ўтга солдинг, "сувга сол!" деб таъна қилдим...
Эй Меҳрибон Тарбиячим, бошим ёриб яна келдим...
Сўнгги тўфон- ёш тинмаган кўзимники... Кечиргин!
Дунё либос алмашади. Дўстлар ниқоб тақади.
Ниқобига тикиламан, изтироблар салқади...
Кимлар мендан хафа бўлди, ким-ки мени алқади.
Хатолардан шувут ранги юзимники... Кечиргин..!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев