“РЎЗҒОРИМГА БАРАКА КИРДИ”
(Ибратли ҳикоя)
Бир биродаримиз шундай ҳикоя қилади: “Йигирма икки йил олдин (тахминан, 1995-1996-йиллар назарда тутилмоқда) маошга зўр-базўр кун кечириб юрардим. Болаларим ёш, шунинг учун анча қаноатли эди. Аёлим тўқ оилада ўсган бўлса-да, Аллоҳга шукр, унга ҳам қаноат берди. Топган-тутганимни тўтиё билиб, бола-чақа билан хурсандчиликда баҳам кўрар, топмасам, қуруқ нон-сув билан кифояланар, “Уйимиз бугун анбиёлар уйига ўхшади”, деган сўзлар билан пайғамбарларга яқинлик туйиб таскин топардик...
Бир куни юз берган воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Кечқурун ишдан қайтяпман. Чўнтагимда бор-йўғи иккита уч сўмлик бор. Ўша пайтда олий навли ундан қилинган нон етти сўм, бирин