Армонларга тўлдирмайлик юракни, Имкон берсак ҳижрон дилни  енгмоқда. Қўй барини  кулсин энди кўнглимиз, Бизни бахтга тўла кунлар кутмоқда. Қувончлардан ёшлансин хўп кўзимиз, Қалбда қолган доғлар секин кетмоқда. Эсламаймиз муҳаббатдан кечганни, Бизни бахтга интиқ диллар кутмоқда. Юзга тушган ажинларнинг сони кўп, Вақтлар селдек умримиз хам ўтмоқда. Хайр  армон охири йўқ ташвишлар, Бизни бахтга  тўла кунлар кутмоқда. Ёзганимиз соғинчу ҳижрон эди Қалам букун қувончларни битмоқда, Шошил кўнглим кўзлари хам тўрт бўлиб, Бизни бахтга интиқ диллар кутмоқда. Ортда қолиб дил хиралик афсуслар, Тонглар бизга умидларни тутмоқда. Яхши қолинг армонларим алвидо, Бизни бахтга тўла кунлар
  • Класс
🔥УНУТИШНИ ЎРГАТ... Севганинг ростмиди ёки ёлғонми? Ростини айтсам мен, ҳеч билолмадим. Шунчалик ҳам кечиб, кетиш осонми? Сен унутдинг менчи, унутолмадим. Сен учун ишқ кўнгил хушликдир балки, Мен учун муқаддас эди муҳаббат. Жавоб берасан бир, кун шуни билки, Ҳеч нени жазосиз қолдирмас ҳаёт. Унутишни топдинг, сен иложини, Соғинмай яшашни ўргат менга ҳам. Тўлай оласанми, ашким божини? Сенку, бахтлисан мен, чекмоқдаман ғам. Мени юрагимдан кетдинг яралаб, Севгига ва бахтга, қолмади ишонч. Юрибман алам ва, нафрат оралаб, Ҳеч нарсадан туймай, қўйганман қувонч. Тун билан йиғладим, тун бўйи бедор, Қоришиб кетди рашк, соғинч ва нафрат. Сендан қолган дарду, ҳасратим бисёр. Мен эмас қарғайди, сени
  • Класс
00:50
VID_20240505_235836_955.mp4
102 просмотра
Бир гул каби ўралганман кўнглингизга, Боғланган ишқ тугунларин ечиб кўринг. Юрак пешвоз чиқаверар йўлингизга, Қўлингиздан келса мaндан кечиб кўринг. 🍃❤️🍃 Муҳаббатнинг дарди аччиқ, ўзи ширин, Дардга қўшиб шаробини ичиб кўринг. Ҳеч ким англаб етган эмас ишқнинг сирин, Қўлингиздан келса мaндан кечиб кўринг. 🍃❤️🍃 Юрагимнинг нусхаси йўқ тополсангиз, Кўнглингизга мослаб майли бичиб кўринг. Муҳаббатим тарки дунё қилган йигит, Қўлингиздан келса мaндан кечиб кўринг. 🍃❤️🍃
  • Класс
АДАШТИРМА Ноҳақликни        кўрганда кўзим, Қароғимни          юмгим келади, Кўзим юмуқ            бўлсада ўзим, Йўлим топиб           юргим келади. Адаштирма,          Аллохим мени, Кибру хаво,      шакдан нари тут, Билгувчи сен,     берсанг ҳам нени, Иймонимни       сақлагайман бут. Ҳақни деганларга                      яқин қил, Тилдан қўймай,        айтай зикримни, Сени дейди,         вужуд ичра дил, Шайтон      чалғитолмас                 фикримни!
Показать ещё