Гуноҳим бисёр иқрорман.
Орангизда мен ҳам борман,
Рамазонни соғинганлар.
.
Берсаларда тилло кўза,
Ичмай шароб, тотмай бўза.
Нақадар бахт тутмоқ рўза,
Рамазонни соғинганлар.
.
Виждон менга берур танбеҳ:
Шеърга излайвермай ташбеҳ.
Дер зикр қил айтгил тасбеҳ,
Рамазонни соғинганлар.
.
Бизга насиб этмай тақдир,
Ўтди жанглар, Уҳуд, Бадр,
Лек насиб Лайлат-ул Қадр,
Рамазонни соғинганлар.
.
Лаънатланмиш дунё дашти,
Сўнмас мўминларнинг шашти.
Таровеҳнинг бордир гашти,
Рамазонни соғинганлар.
.
Ўрганмишман бедорликка,
Қалб маҳкуммас беморликка,
Чорлаюрман ифторликка,
Рамазонни соғинганлар.
.
Нобакордир тўкмагин тер,
Рўза тутма, сафо қил дер.
Э йўқ ризқин жаннатда ер,
Рамазонни соғинганлар.
.
Роббим Аллоҳ, диним Ислом,
Муҳаммад Алайҳиссалом-
Расулим эрур дер мудом,
Рамазонни соғинганлар.
.
Умар ибн Хаттоб каби,
Сахийдирлар офтоб каби,
Аллоҳгадир ошиқ қалби,
Рамазонни соғинганлар.
.
Саждага теккандир боши,
Жаннатийлар қариндоши.
Салмон Форсийнинг диндоши,
Рамазонни соғинганлар.
.
Ўқиб намоз, ўқиб Қуръон,
Дарра урган мисол саксон,
Қилур лаъин макрин яксон,
Рамазонни соғинганлар.
.
Ғафлат гулин сўлдиражак,
Нафс қутқусин ўлдиражак,
Аллоҳ уйин тўлдиражак,
Рамазонни соғинганлар.
.
Ажал камонидан дайди,
Бир кун бизга ўқ қадайди.
Кун эмас, соат санайди
Рамазонни соғинганлар.
.
Бор бўларлар ҳар онида,
Ўн бир ойнинг султонида.
Рўзадорлар карвонида,
Рамазонни соғинганлар.
.
19:41-29.05.2015
Абдураҳмон Мешаян
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев