Эй дўстим , ўткинчи ҳаваслардан қоч,
Меҳр , муҳаббатинг юракларга соч,
Молу , дунё дема кўзларингни оч,
Онангнинг ҳолидан ҳабар ол дўстим,
Отангнинг қалбига назар сол дўстим.
Нодон кимсаларга бўлгунча йўлдош,
Болангдан номига юборгунча ош,
Афсусда дод солиб , тўкмасингдан ёш,
Онангнинг ҳолидан хабар ол дўстим,
Отангнинг қалбига назар сол дўстим.
Қиммат мато олиб , боргандим дема,
Чўнтакка пул солиб боргандим дема,
Бир четда иш қолиб , боргандим дема,
Онангнинг ҳолидан хабар ол дўстим,
Отангнинг кўнглига назар сол дўстим.
Соғиниб турса ҳам , келақол демас,
Бир бурда нон етар,дунёни емас,
Унга меҳр керак , қорин оч эмас,
Онангнинг ҳолидан хабар ол дўстим,
Отангнинг қалбига назар сол дўстим.
Оғрисанг дардингга дармондир билсанг,
Кимларга шу кунинг армондир билсанг,
Омонат дунёда меҳмондир билсанг,
Онангнинг ҳолидан хабар ол дўстим,
Отангнинг қалбига назар сол дўстим.
Тўрт девор ичида , кўнглин ёздиргин,
Суҳбатида бўлиб , қадрин сездиргин,
Ҳажларга обориб , Макка кездиргин,
Онангнинг ҳолидан хабар ол дўстим,
Отангнинг қалбига назар сол дўстим.
Майли бир соатга бирга қол дўстим,
Уларнинг қалбига назар сол дўстим.
Мактуба ШАЙДО https://t.me/ibratlixikoyavaqissalaruz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5