www.MegaMp3.uz sayti va boshqa saytlarda.
Marhamat tinglang va Baho bering...
www.Yillar.uz sayti va boshqa saytlarda.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1
"МАКТАБ ЧОҒЛАРИ"
Сени соғинганмиз мактаб чоғлари,
Юракда сендаги софдиллик қани?
Қалбларга қўнди вақт, умр зоғлари,
Билинмапти боқсам ёшлик ўтгани.
Бугун ёд олмоқни истадим сени,
Ўтган вақтни ўйлаб оғринганимдан,
Ёки самимийлик, ё беғуборлик -
хуллас-ки сени кўп соғинганимдан.
Қолгани бир сендан сурат, расмлар -
Битирув кунлари, қанд-у писталик,
Қилган шўхликлар-у тадбир, базмлар -
хотирамда енди сендан эсдалик.
Қизларга хушомад, севги ўйини,
Болаларча ишқ-у ва қизғонишлар,
Бахоналар қилиб ётнинг тўйини,
Қизлар уйи томон чопиб боришлар.
Билмас эдилар-да борганимиз-у,
Улар деб махалла кезганларимиз,
Бизларга қараб хам қўймас қизларга -
тунларда юраклар чизганларимиз.
Севги мактубларга жавоб қайтармай -
қўйишарди бизни гўё пичоқлаб,
Қолаверардик-да юраклар чизган -
қалам қоғозларни махзун қучоқлаб.
Эсласам фақатла бахтсиз онлар йўқ,
Бахтли онларинг хам жуда кўп бўлган,
Қорнимиз оч қолса кўнгил эди тўқ,
Асли қалблар эди шодликка тўлган.
Юракка ғам-ғу...Ещё"TASHBEX":
"МАКТАБ ЧОҒЛАРИ"
Сени соғинганмиз мактаб чоғлари,
Юракда сендаги софдиллик қани?
Қалбларга қўнди вақт, умр зоғлари,
Билинмапти боқсам ёшлик ўтгани.
Бугун ёд олмоқни истадим сени,
Ўтган вақтни ўйлаб оғринганимдан,
Ёки самимийлик, ё беғуборлик -
хуллас-ки сени кўп соғинганимдан.
Қолгани бир сендан сурат, расмлар -
Битирув кунлари, қанд-у писталик,
Қилган шўхликлар-у тадбир, базмлар -
хотирамда енди сендан эсдалик.
Қизларга хушомад, севги ўйини,
Болаларча ишқ-у ва қизғонишлар,
Бахоналар қилиб ётнинг тўйини,
Қизлар уйи томон чопиб боришлар.
Билмас эдилар-да борганимиз-у,
Улар деб махалла кезганларимиз,
Бизларга қараб хам қўймас қизларга -
тунларда юраклар чизганларимиз.
Севги мактубларга жавоб қайтармай -
қўйишарди бизни гўё пичоқлаб,
Қолаверардик-да юраклар чизган -
қалам қоғозларни махзун қучоқлаб.
Эсласам фақатла бахтсиз онлар йўқ,
Бахтли онларинг хам жуда кўп бўлган,
Қорнимиз оч қолса кўнгил эди тўқ,
Асли қалблар эди шодликка тўлган.
Юракка ғам-ғусса сиғмасди асло,
Ташвишга ё вақтинг йўқмиди сени?
Шунчалик оловли, шу қадар шаддод -
ва шунча тафтинг чўғ-чўғмиди сени?
Битта мен эмас-да сени ёд этса,
Кўздаги ёшини яширолмаган,
Сен ўша самимий, "Ёмон"га "Ё" - деб,
Мақтовни ошириб тоширолмаган.
Сенда не бўлса у хақиқий эди,
Шунинг учун биз сени севар эдиг-а?
Бир онинг ортига қайтса қанийди -
Майли не сўрасанг берар эдиг-а?!
Сен бизга Аллохнинг иньоми эдинг,
Минг шукр хеч ёмон йўлга юрмадик,
Сендан фақат кўрдик яхшилик аммо -
сендан бизлар асло зулм кўрмадик.
Худо берса энди сенла учрашар,
Бизларнинг Авлодлар, яхши кутиб ол!
Биздаги шодликни уларга хам бер -
уларни хам ўша бизни йўлга сол!
Афсус!
Ортда қолдинг юзимиз хўллаб,
Хайр энди гўзал ёшлик боғлари,
Сенга айтаримиз саломлар йўллаб: -
"Сени соғинганмиз мактаб чоғлари"
Абдурахмон Мажидов (АБУ)