℘.s.Қувватни ошириш ва қонни кўпайтиришда яхши ёрдам беради, иншаалоҳ. Тилни таркибида темир моддаси нихоятда кўп, шунинг учун қонида темир моддаси кам кишиларга( дармонсизлик)да жуда фойдали. Қонида темир моддаси камлар ҳар ҳафтада битта тилни пишииб ейишлари керак бўлади. Икки ойча ейишса иншааллоҳ темир моддалари кўпаяди. Агар икки ойда ҳам кўпаймаса, ейишни яна давом эттишлари керак бўлади. Айниқса ҳомиладор аёллар учун жуда фойдали ва керакли.
Баҳор бошланиб кўпчиликда ҳолсизлик, қувватсизлик, яна кимлардадир кам қонлик бўлиши мумкин. Алҳамдулиллаҳ мени қоним яхши, аммо нимагадир қувватим пастроқ, ҳолим қуригандек бўлганига тил олдириб келиб, тилдан тушонка тайёрладик. Тилни тўғриси мен ёқтирмасдим аввалари, аммо шундай усулда пиширсангиз мазза қилиб ейсиз деб бир муслима опамиз ўн беш йил аввал ўргатганларида, қани бир қилиб кўрайчи деб, пишириб кўргандим. Ҳақиқатда опамлар айтганларидек мазза қилиб еганман. Шундай усулда пиширилса, инжиқ болажонлар ҳам мазза қилиб ейди, иншааллоҳ.
Бу тушонкани нонуштага ейилса фойдаси анча яхши бўлади, иншааллоҳ. Битта тил битта одамга таҳминан, беш кунга етади, нонуштада ейиши учун. Шу битта тилни бир киши беш кун мобайнида наҳорда нонуштада ейиши керак. Бонкани ичига тилни бўлакларга солиб 8 соатда пиширсангиз, тилни қаеридадир фойдали нарсаси ўша бонка ичидаги масаллиқда қолади. Бир киши ўзи еса, ўша фойдали нарсасини ҳам ейди, иншааллоҳ. Мол тилини 8 соат мобайнида пиширилса, менимча совуқлик сифати иссиқликка айланса керак…
Биз нима пиширсак дори сифатида ўшани фақат бир киши ўзи ейди, то тугагунча. Бошқалар ҳам шундай қилишлари керак, бўлади, агар фойдали бўлишини ҳоҳласалар.
Шифобахш бўлиши учун, атай 8 соат пишириш керак дейилган. Бу молни тилидан тушонка қилишни ўн беш йил аввал бир врач терапевт муслима опамла тавсия қилгандила. (Иссиқ мижозлар учун қўйнинг тили, совуқ мижозлар учун молнинг тилидан тушонка қилиб ейилса, иншааллоҳ фойдали бўлади). Қўй тилини менимча 8 соат пишириш керак бўлмаса керак. Аммо ўзим ҳали қўй тилидан пишириб кўрмадим. Кейинги сафардан насб қилса қўйнинг тилидан пиширамиз.
8 соат қайнаганда суви камайиб кетмайдими беган савол туғилиши мумкин. Йўқ суви камаймайди, сабаби олов ниҳоятда паст (ҳудди ошни дамлаганда қандай паст олов бўлади) шундай паст бўлади, 8 соат мобайнида. Шунга суви озроқ камаяди, аммо тугап кетмайди, иншааллоҳ. Тилни ҳар ойда ёки икки, уч ойда бир шундай усулда пишириб ейиш керак. Битта пишириб еган билан дарров қон кўпайиб қолмайди. Буни ҳар ой еб юрилса унчалик қимматга тушмайди. Умуман зарарсиз, фақат ва фақат фойда бўлади ҳолос.
Ҳа, айтганча агар фарзандингиз тил емайдиган бўлса, унга мана тил пиширдим деб айтмангда, индамасдан унга кўрсатмасдан, шундай ҳолатда пишириб қўйинг ва кел тушонкадан еймиз десангиз, менимча хўп деб ейди.
ЭСЛАТМА: Буни еяётган вақтда бу билан бир вақтда чой ичиш мумкин эмас. Фақат қайнаган оқ сув ичиш керак, чой ёки кофени буни еб бўлиб бир соатдан кейин ичиш керак.
Комментарии 45