Аллоҳ таолодан ўғил фарзанд сўраб турган ота чин ихлос ва ишонч билан, қўлини тўрт ойгача бўлган, ҳомилали аёлининг қорнига қўйиб ушбу дуони ўқийди:
اللهم سميت ما فى هذا البطن محمدا باسم نبيك محمد صلى الله عليه و سلم فاجعله لى ذكرا
Аллоҳумма саммайту маа фи ҳазал-батни Муҳаммадан бисми набиййика Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллама фаж-ъалҳу лий закарон.
Таржимаси: Эй Аллоҳ, шу ҳомилани Набиййинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исми билан Муҳаммад, деб номладим. Уни менга ўғил қилиб бергин. (Ширъат ул-ислом.)
Ибн Аббос розияллоҳу анҳум Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтдилар:
Болаларингизни бир ёшга тўлгунларича йиғлагани сабабидан уришманглар (урманглар).
Чунки уларнинг чақалоқлигидаги аввалги тўрт ойлик йиғиси Ла илаҳа иллаллоҳ зикрининг айтганлиги белгиси бўлади.
Иккинчи тўрт ойликдаги йиғиси Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтган бўлади.
Учинчи тўрт ойликдаги йиғиси ота онаси учун мағфират дуоси бўлади.
(Имом Софурий Нузҳатул мажолис китоби 411 бети)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 22