Окар сув хамиша бу́лмайди тиник
Кимнинг ку́нгли шодон кимники синик
Мехмонмиз дунёга шуниси аник
Ёлгонни этмагин у́зингча ру́ё
Барчадан колар бу бевафо дунё
Такдир китобимиз ёзилган эрур
Эртанги кунимиз яратган билур
Бахтми ёки кулфат ку́никиш зарур
Ёлгонни этмагин у́зингча ру́ё
Барчадан колар бу бевафо дунё
Дунëни титратган не султон у́тди
Ойга етганни хам каро ер ютди
Бу хаëт кимга дард кимга бахт битди
Ëлгонни этмагин у́зингча ру́ë
Барчадан колар бу бевафо дунë
Бир дунë тиллою давлат бу́лса хам
Келишган хуш чирой савлат бу́лса хам
Яшашинг сарой ë хилват бу́лса хам
Ëлгонни этмагин у́зингча ру́ë
Барчадан колар бу бевафо дунë
Синовга келган бир ожиз бандамиз
Енгилсак ду́захга оддий хандамиз
Оллохга чин дилдан качон кайтамиз
Ëлгонни этмагин у́зингча ру́ë
Барчадан колар бу бевафо дунë
Ше'р му'аллифи
Кобилжон Солиев
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев