Предыдущая публикация
Билиб бўлмас бу ўзбекми фарангдур,
Сонлар очиқ, кўкраклар хам тарангдур.
Шиори хам мақсади хам муштарак:
"-Эй эркаклар менга кўпроқ қарангдур!".
Жоним дея шивирласанг тинглару,
Насиҳатни бошлашингла гарангдур.
Кўзинг тушса "эрта пишган мева"га,
Забонингни тиймоқлик хам арангдур.
Таклифи хам тарғиби хам бир ғалат:
"Ўладиган дунёда бир яйранг"дур.
Қилмишим кир, аммо кўнглим топ-тоза,
Баҳонаси, ортимдан оз сайрангдур.
Ўзи маккор тағин туҳмат қилиб дер:
"Хижобли қизларнинг иши найрангдур
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1