БЕҲБУДИЙНИНГ СЎНГГИ ВАСИЯТИ!!!
Мани севар ўртоқларим – маним сўзларимни қулоқларингизга олингизлар! Биз икки ойдан бери Бухоро шаҳрида банди бўлиб юриб, охир 10 кундан бери бу ерда (Қарши шаҳрида) бу золимларнинг қўлиға тушиб банди бўлдик. Жадид, кофир отини кўтардик. Сипоҳлар ичида
тилчилик отини кўтардик. Бу ердан қутулмоғимиз гумон бўлди.
Ўртоқларим – Сиддиқий, Айний, Фитрат, Қурби ва Акобир Махдум ва ўғлонларим Вадуд Маҳмуд, Абдулқодир Шакурий – сизларга васият қиламан! Маориф йўлида ишлаттурғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Маорифга ёрдам этингиз! Ўртадан нифоқни кўтарингиз!
Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар! Ҳар иш қилсангиз жамият ила қилингизлар! Ҳаммага озодлик йўлини кўрсатингизлар! Биздек маориф қурбонларини йўқлангизлар! Бухоро тупроғига тезлик ила йўл
бошлангизлар. Озодликни тезлик ила юзага чиқарингизлар! Бизнинг қонимизни золим беклардан талаб қилингизлар! Маорифни Бухоро тупроғида жорий қилингизлар! Бизнинг отимизга мактаблар очингизлар! Бизлар ул чоғда қабримизда тинч ётармиз! Манинг ўғлонларимга салом етказингизлар! Бу ҳамроҳларимнинг авлодларидан хабардор
бўлингизлар. Ушбу васиятларимни ёзиб Аҳмадга бердим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев