___Йиғлаб умри ўтин бўлар,
___Ўт қўйманглар у шўрликга.
___Бағри ёниб тутун бўлар!
___Кўзларида яшайди ёш,
___Ўзи қайғу ўзи сирдош,
___Аравани ёлғиз тортар.
___Кеча кундуз қучиб бардош!
___Тўр меники деёлмайди,
___Хандон отиб кулолмайди,
___Ками кўсти бўлмаса ҳам.
___Кўнглини тўқ тутолмайди!
___Ташвишлардан елиб толмас,
___Рўзғорининг ками қолмас,
___Гар билсангиз дилбандининг.
___Бир кам деган ғами бўлмас!
___Жон беради болам дея,
___Зар чопонда юрсин дея,
___Ўз умрини қурбон қилиб.
___Тахт ясайди фарзанд дея!
___Ёлғиз бўлса куни ёлғиз,
___Қалби эмас туни ёлғиз,
___Ғийбат тошин отаверманг.
___Хилол ёлғиз, Тангрим ёлғиз!
___Кулган юзин хунук деманг,
___Йиғлаб турса тузук деманг,
___Дилгинасин билмай туриб.
___Қадамини бузуқ деманг!
___Йиқилганда беролмайсиз,
___Тик қаддини кўролмайсиз,
___Эй осийлар керилманглар.
___Бевадек мард бўлолмайсиз !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 30
Калбин дардлар хар сонияда кемиради.
Хар тун кузда шошкотиб окади ёшлар.
Ёлгиз аёл армон ичра сузиб толар.
Дадам кани деб сураса котиб колар.
Ярага туз сочилгандай у тулгонар.
Минг ёлгонnnи тукимокка шошиб колар.
Ёлгиз аёл армон ичра сузиб толар.
Халоват йук куча куйда юришида.
Хар-хил игво ёлгиз яшаб турушида.
Минг бурилар солар экан ёмон назар.
Ёлгиз аёл армон ичра сузиб толар.
Бошкалардак хатто шодон юролмайди.
Утмишидан ширин хаёл суролмайди.
Гам аламлар ич этини еб кемирар.
Ёлгиз аёл армон ичра сузиб толар.
Дуст булишга юраглари бермас бардош.
Дуст билгани китмирлардек берар савол.
Ёрдам берган бир нарсалар кутиб юрар.
Ёлгиз аёл армон ичра сузиб толар.