💠 Коперник иқлим ўзгариши бўйича Европа хизматининг янги сунъий йўлдош маълумотлари шуни кўрсатадики, 2024-йил февраль ойида денгиз юзасининг ўртача глобал ҳарорати 21,06 даражани ташкил этган, бу 2023-йил августида ўрнатилган Цельсий бўйича 20.98 даражани ташкил қилган аввалги рекорддан юқори. 💠 Ташкилот томонидан чоп этилган хариталар шуни кўрсатадики, жаҳон океанининг кенг ҳудудлари кузатув даври учун ўртача кўрсаткичдан анча иссиқроқ бўлган. Ўзгариш айниқса Атлантика океанида, шу жумладан Буюк Британия атрофидаги денгизда сезиларли бўлди.
💠 АҚШ Миллий океан ва атмосфера маъмурияти (NОАА) ҳозирда денгиз ҳарорати шу қадар юқори бўлганлиги сабабли дунё маржон рифлари тўртинчи маълум бўлган оммавий рангсизланиш ҳодисасига дуч келаётгани ҳақида огоҳлантирди.
💠 Иссиқлик стресси маржонларнинг тўқималарида яшовчи ранг-баранг сувўтларни сиқиб чиқаришига олиб келиши мумкин. Сувўтларсиз улар рангсизланиб, касаллик ва очликдан ҳимоясиз бўлиб, охир-оқибат ўлишади.
💠 Коперник иқлим ўзгариши хизмати маълумотлари ҳам шуни кўрсатадики, глобал ўртача ҳарорат феврал ойидаги рекордни янгилаб, Цельсий бўйича 13,54 даражага етган. Бу саноатгача бўлган даврдаги узоқ муддатли ўртача ойлик кўрсаткичдан 1,77 даражага юқори. Таъкидланишича, бу ойлик рекордлар кетма-кет тўққизинчи маротаба янгиланган.
💠 Олимларнинг фикрича, дунё иқлими тобора беқарорлашиб боради. Аммо бизда кучларни бирлаштириб, бу мураккаб масалани ҳал қилиш учун ҳали имконият бор.
🌐 Иқлим ва Инсоният келажаги телеграм-канали
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев