Предыдущая публикация
Майли ширин сўзлар айта олмасин, Майли ажиб шеърлар бита олмасин, Фақат кетар чоғим тўхтаб қолмасин Тилим шаҳодатни айтиб кетса бас. Майли кошонамас, кулбада ўтсам, Майли партўшакмас, тош узра ётсам Майли халоватим буткул йўқотсам Қабрда тинч ётиш насиб этса бас. Майли мендан улкан бойлик қолмасин. Машҳур асарлару, шеърлар қолмасин, Мени мақтовчилар, муҳлис қолмасин Ортимдан дуогўй фарзанд қолса бас. Майли машҳур бўлиш насиб қилмасин, Майли ҳеч ким мени кўзга илмасин, Майли бирор ишим ўнгдан келмасин Номаи аъмолим ўнгдан келса бас. Майли аҳволимга ҳеч ким куймаса, Одамлар ҳурматим жойига қўймаса, Майли бутун дунё мени суймаса Аллоҳим "бандам" деб Ўзи суйса бас.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев