Кунлар саййиди бу айём
Жуманинг тароватидан,
Ҳафта ҳайити бу айём
Жуманинг шарофатидан...
Ҳавво онамиз шошмишдир,
Отамиз ерга тушмишдир --
Заминга ҳаёт қўшмишдир
Жуманинг садоқатидан.
Юлдузлар-да сим кулурлар,
Ою қуёш зум тўлурлар,
Булбуллар-да жим бўлурлар
Жуманинг тиловатидан...
Кунлар бош эгиб ўтурлар,
Тунлар ёш тўкиб ўтурлар,
Тоғлар тош тўкиб ўтурлар
Жуманинг салобатидан.
Кўзлар боқса ғамгин, ўйчан,
Юрсак ҳамки дил сарпойчан,
Олти кун кўнгил хотиржам
Жуманинг ҳаловатидан.
Қиш авжи ҳам порлар баҳор,
Дилларга тўлмишдир виқор:
Айтинг, яна не улуғвор
Жуманинг ибодатидан?!
Ҳаёт бир кун бас, йўқмишдир --
Охир кунга йўлиқмишдир.
Қуёш ҳамки терс чиқмишдир
Жуманинг ҳароратидан.
Биламан, кўпдир хатойим,
Илоё, осон ўтойин --
Қўрққин, Хайрулло, сен доим
Жуманинг ҳисоботидан!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев