Мен ўзим бир марта бир оилага ўзим билмасдан режаламасдан яхшилик қилиб қўйганман. Ҳалигача раҳмат эшитаман.
Анча олдин Россия ҳали Украинага босқинчи уруш қилмаган давр.
Бир куни Россиядаги (Питерда) катта торговий центрда юрган эдим. Юмшоқ ўйинчоқларни чимдиб олиб қармоққа туширадиган ўйин автоматни кўриб қолдим.
Ўзим бир муддат крановшик бўлиб ишлаганман. Принцип бир хил. Хуллас шиша идишни ичидаги икккита юмшоқ ўйинчоқ. Бир дона айиқ ва филни темир ҳовучга сиқиб ушлаб олдим.
Ютуқни қўлтиғимга тиқиб чиқиб кетаëтсам скамейкада бир аëл боласи билан ўтирган экан. Ўрис аëл. Мақламан бу мягкий игрушкани деб анави болани олдига бориб. На бери¸ подарок от меня дедим.
Бола ўйинчоқни олиб "спасибо дяденка" деди.
Онаси дод деб йиғлаб юборса бўладими.
Гап шундаки уч ой олдин бола мактабдан автобусда келаëтганда аварияга учраган.
Болага ҳеч нарса бўлмаса ҳам шок бўлиб гапирмаëтган экан.
Ўша бола бирдан гапирворди.
Онаси раҳмат деб мени телфонимни олиб қолди болани туғилган кунида чақираман сени меҳмонга деб.
Менам бердим телефонимни ва унутиб юбордим.
Бу орада Питердан Москвага кўчдим. Москвадан Рязанга.
Бир куни телефон бўляпти. "Сегодня днюха Игора он хочеть угостит тортом дядя узбека" дейди.
Игор киму нега мени торт билан сийламоқчи. Хеч тушунмадим. Раҳмат мен Рязандаман бора олмайман деб хайрлашдим.
Бир пайт яна телефоним жиринглади. Энди эркак одам қаердасан деб адрес сўради. Рязанлик бизнесмен бола экан порш мошинда келганидан билдимки ўзига тўқ одам.
Гапни қисқаси у мени Рязандан олиб уч соат йўл босиб Москвадаги Ленинград вокзалига оборди. Красная стрелани ЭСВИ купесига билет оберди.
Кетдим Питерга. Бир парча торт ейишга.. Боланинг отаси ва онаси мени холоскор каби қарши олди.
Чунки докторлар бола умрбод гунг бўлиб қолиши мумкин дейишган экан.
Менам ўзим билмай бир оилага яхшилик қилганимда севиндим. Боланинг отаси Питердаги Фин ширкатида топ менеджер.
Онаси эса Невский район админстрациясида бўлим мудирига ўхшаган ишда ишлайди.
Шу воқеага ҳам беш йилча бўлди.. Нима демоқчи эдим.
Яхшилик қилайлик азизлар. Ҳеч бўлмаса билмасдан режа қилмасдан. Яхшилик чегара миллату ирқ танламайди.
Р.Т сахифаси Фейсбукдан олинди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1