Предыдущая публикация
Ёз ўтди тезак ёқиб.
Куз кетди йўлга боқиб.
Қиш келди эшик қоқиб.
Хамон газдан дарак йўқ.
Ўтин бўлди терак,тут.
Ипак қуртга керак тут.
Шартнома,тўловлар бут.
Хамон газдан дарак йўқ.
Ғалладан режа тўлди.
Пахта терилиб бўлди.
Ким туғилди,ким ўлди.
Хамон газдан дарак йўқ.
Кимлар кимга арз этди.
Ким кимларни қарз этди.
Кимлардир келиб кетди.
Хамон газдан дарак йўқ.
Юртбошим дер элга боқ.
Ғамин сўраб эшик қоқ.
Хаммаси хўп дер бироқ.
Хамон газдан дарак йўқ.
Эл ғамин байтга солдим.
Бари рост,элдан олдим.
Тўғриси музлаб қолдим.
Хамон газдан дарак йўқ.
Ёз кетди таппи ёқиб.
Куз ўтди йўлга боқиб.
Қиш турар эшик ёқиб.
Хамон газдан дарак йўқ.
Ғуломжон Нормат.4*11*2019-й
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев