У қатъий сўради: ___- Севасанми? Мен жимгина турдим. У яна сўради: - Айтсангчи, мени севасанми? Жавоб бер... Мен “Йўқ” дейишни афзал билдим. У кетди... Орадан вақт ўтди. Нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди. Телефонни кўтардим, лекин сукунатни эшитдим. Бироз ўтгач эса чарчаган овоз ила яна ўша сўзлар янгради: - Севасанми? Мени ҳеч севганмисан? Яна ўша қийноқли савол... Жавоб бердим: “ЙЎҚ!” Телефондан қисқа гудоклар жаранги... Йиллар ўтди... Йўлдаман. Машинада телефон қўлимдан тушиб кетди. Рулда эканлигимга қарамай олиш учун эгилдим. Афсус... Минг афсус! Тормоз босишга кечикдим. Нима бўлганини англашни ҳоҳламасдим. Кимдир: “Синглим, тушинг машинадан, ўзингизни қўлга олинг” деди.. Ерда қонга беланиб ётган одам томон одимладим. Оёқларим базўр ҳаракатланарди... Йў-ўқ!!!! Унинг ёнига ўтирдим. Кўзларимдан томчилаётган ёшларни тўхтатолмасдим. У зўрға нафас оларди. Нигоҳи менга тушдию, чуқур нафас олиб “Се-ва-санми?” деб сўради.. Мен эса “Сизни севмай яшамаган куним бўлмаган!” деб айтдим. У бир жилмайиб, таскин топди.. Ва мамнун ҳолда жон берди... Мен эса унинг қўлларидан тутганча хўнграб юбордим... Ўз севгимнинг қотилига айландим... Ғурур – шу қадар кучли туйғуки, бизни бахтдан йироқлаштиришга қодир! Агар у илк бор шу саволни берганида севишимни айтганимда эди... У ҳаёт бўлармиди... Севгида ҳамма тенг! Қизбола ҳисларини ошкор қилмай ғурурига бўйсуниши мумкин, лекин бу билан бахтидан айрилиши ҳеч гап эмас экан... Қийин бир танлов олдида қолишдан эса ёмони йўқ: Бахт ёки Ғурур???
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев