Аллоҳим, ё Роббал оламийн!
Ё Зал-Жалоли вал Икром, ё Ҳаййу, ё Қоййум!
Ё Роҳману, ё Роҳийм!
Ё Моликал мулк!
Ё Хобир, ё Алийм!
Ё Латийф!...
Бутун оламда Якка-ю Ягона ҳақиқий илоҳ Ўзингсан!
Сендан бошқа Роббимиз йўқ!
Сендан бошқа меҳрибонимиз йўқ!
Сендан бошқа ишонганимиз йўқ!
Якка-ю Ягона илоҳлигинг ҳаққи-ҳурмати, барча гўзал исм-у сифатларингда тенгинг ва ўхшашинг йўқлиги ҳаққи-ҳурмати, барча эзгуликлар танҳо Сенга хослиги ҳаққи-ҳурмати, борлиқни ва ундаги барча нарсаларни йўқдан бор қилиб яратганинг ҳаққи-ҳурмати, бизларни ҳам тупроқдан яратиб, чиройли вужуд, руҳ, ақл, қалб бериб, инсон қилиб, иймон бериб мукаррам этиб қўйганинг ҳаққи-ҳурмати, Ўзингдангина илтижо қилиб сўраймиз:
Бизларни не мақсадда яратган бўлсанг, шунга муяссар қил!
Шайтонга ва нафсимизга алданиб адашсак, янглишсак, Ўзинг тўғри йўлга солиб қўй!
Ғофир, Ғафур, Ғаффорлигинг ҳаққи-ҳурмати, Афувв ва Таввоблигинг ҳаққи-ҳурмати, ёлбориб сўраймиз:
Ожизмиз, заифмиз, бечорамиз...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 5