Предыдущая публикация
Гоҳида ҳаётдан куйсанг куйинган,
Болангни эркалаб суйсанг суйинган,
Бир бурда ушокка тўйсанг тўйинган,
Ўшал мўътабар зот онанг эмасми?
Йиқилсанг авайлаб бошда тутгувчи,
Дардини билдирмай ичга ютгувчи,
Сендан тилло зармас меҳр кутгувчи,
Ўшал мўътабар зот онанг эмасми?
Соф меҳр истасанг кўзларига боқ,
Кўнглида кири йўқ қордайин оппоқ,
Ўшал мўътабар зот онанг эмасми?
Дуосида йиғлаб ҳақни тилайди,
Боламнинг бахти деб бахтни тилайди,
Тиласа ҳам сенга тахтни тилайди,
Ўшал мўътабар зот онанг эмасми?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3