Предыдущая публикация
Оқибат ҳам бўлгай анқо уруғи.
Элнинг кичигини ғажир кичиги
Улуғини эса улуғи... Полвони полвонни чалмоққа махтал, Дорбози дорбозин кўролмай яшар. Ҳофизлар қўшиқ айтишдан аввал, Бир-бирларин қарғаб овоз созлашар. Зиёлиларга керакмас майдон; Тинчитар бир-битин сал ғойибона, Олими олимин олимлик билан, Шоири шоирин ҳам шоирона!.. Меҳр юракларда қотса ичикиб, Оқибат ҳам бўлғай анқо уруғи, Элнинг кичигини ғажир кичиги, Улуғини эса чайнар улуғи. Андиша деган бир боғ бўлар вайрон, Гўё бу чамандан ялмоғиз ўтган. Оналар қизларин танимай ҳайрон, Қизлар оналарин исмин унутган. Бир умр елкада кўтариб ўзи, Ўзи боласининг раҳмига муштоқ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1
Оталар йиғлагай сочлари оппоқ...
Бўлди. Шеърим тамом. Ахир сиз чидаб,
Юрибсиз-ку, нима қипти мен юрсам.
Томоғимда жоним турибди йиғлаб,
Жондан айриламан энди гапирсам!..