Ақли борлар учун дунёнинг қувончи колмади».Робеъ ибн Хасим дейдилар: «Мўмин киши интизорлик билан кутадиган ғойиб нарсаларнинг яхшироғи ўлимдир». Аҳли донишлардан бири биродарига шундай мазмунда мактуб ёзган экан: «Эй биродарим! Ўлимни қанча орзу қилсанг ҳам ўлиб бўлмайдиган дунега кетишдан олдин мана шу дунёда ўлимдан огох бўл!» Айтишларича, ўлим зикр қилинганда Ибн Сириннинг ҳар бир туки хавфдан титраб кетарди.Умар ибн Абдулазиз ҳар кеча фақиҳларни жамлаб, ўлим, қиёмат, охират кўрқинчларини ёдга олишар, гўё олдларида бир тобут тургандек йиғлашарди.Иброҳим Таймий дейдилар: «Икки нарса мени дунё лаззатидан узади: ўлимни эслаш ва Оллоҳнинг олдида туриш». Каъб айтадилар: «Ким ўлимни англаса, унга бу дунёнинг мусибатларию машаққатлари арзимас бўлиб қолади».Мутарриф: «Худди тушда бўлаётгандек зди: Басрадаги мас-жиднинг ўртасида бир одам: «Оллоҳдан қўркувчи қалблар ўлимни эслашдан тўхтаса, Оллоҳга қасамки, албатта, улар ҳушдан айрилади», деб қичқирар эди», дея ҳикоя қиладилар.Исо алайҳиссалом ўлимни эслаган пайтларида териларидан қон томиб турар экан. Довуд алайҳиссалом ўлим ва қиёматни эслаганларида, йиғлаб, ҳушларидан кетар эдилар. Оллоҳнинг раҳматини эслаганларида, ўзларига келардилар.Умар ибн Абдулазиз олимлардан бирига: - Менга насиҳат қилинг, - дедилар. - Ўлим сари бораётган биринчи халифа эмассан, - деди у. - Яна насиҳат қилинг, - дедилар амирул мўминин. - Одам алайҳиссаломдан то ота-боболарингга қадар бирор киши йўқки, ўлим шарбатини тотмаган бўлса. Энди сенинг навбатинг келяпти. Кейин Умар ибн Абдулазиз йиғладилар.Робеъ ибн Хасим ҳовлиларида кабр қаздириб қўйган эдилар. Ҳар куни бир неча марта лаҳадга кириб ётар, шу йўл билан ўлимни доимий ёдда тутар ва: «Агар калбим бир соат ўлимни унутса, фасод бўлади», дер эдилар. Мутарриф ибн Абдуллоҳ ибн Шухайр дейдилар: «Ўлим ҳар қандай дунё неъматига завол етказувчидир. Бас, безавол неъматларни изланг!» Умар ибн Абдулазиз Анбасага: «Ўлимни кўп эсла, агар тўкинликда бўлсанг, танглик нелигини биласан. Агар аҳволинг танг бўлса, ўлим ёди сени кенгликка чиқаради», деб насиҳат қилган эдилар. Абу Сулаймон Дороний айтадилар:«Умму Ҳорундан:- Ўлимни яхши кўрасанми? - деб сўрадим.- Йўқ, - деди у.- Нега? - Ахир бир одамга исён қилсам, унга рўбарў келишдан хижолат бўламан. Шундай экан қанақасига тинимсиз осийлик қилаётганим Оллоҳ билан юзма-юз бўлишим мумкин?! - деб жавоб берди».(Давоми бор..)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев