Нега қилмай тақдирга гина,
Тақдирга тан берсам қанийди!
Оҳ, барибир ғариб, жимгина,
Кўнглим оғрир, кўнглим оғрийди!
Дўстингман деб алдади, кўрдим,
Ошимни еб алдади, кўрдим,
Кетиб, гоҳ кеб алдади, кўрдим,
Кўнглим оғрир, кўнглим оғрийди!
Кўзи сўқир, сўқирлар қанча,
Кўрмай туриб тўқирлар қанча,
Бир боқмсанг чўқирлар қанча,
Кўнглим оғрир, кўнглим оғрийди!
Кўзимга кўз сузса ишондим,
Кўзёшимда сузса ишондим,
Жон-жонимни узса ишондим,
Кўнглим оғрир, кўнглим оғрийди!
Кўнглим олиб, олганлар ҳам бор,
Кўнглимга жой солганлар ҳам бор,
Ортда йиғлаб қолганлар ҳам бор,
Кўнглим оғрир, кўнглим оғрийди!
Кўзим кулиб, кулар кўзёшим,
Сиғмай қолар дунёга бошим.
Кўзларига ботиб қарошим,
Кўнглим оғрир, кўнглим оғрийди!
Нега қилмай тақдирга гина,
Тақдирга тан берсам қанийди!
Оҳ, барибир ғариб, жимгина,
Кўнглим оғрир, кўнглим оғрийди!
КЎНГЛИМ ОҒРИР, КЎНГЛИМ ОҒРИЙДИ!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 18