Севмасин,
Севмасин,
Севмасин ҳеч ким.
Йиқилсам ёр ишқи бўлмасин паноҳ,
Майли борлигимни сезмасин ҳеч ким,
Мени болам учун севгин эй, Оллоҳ!
Бол дея тотганим миннат балоси,
Ёр дея топганим кўнгил хатоси,
Минг бор қийнаса ҳам тақдир жафоси,
Мени болам учун севгин эй,Оллоҳ!
Кунларим ёлғондан кулдириб қўяр,
Тунларим дардимни билдириб қўяр,
Соғинчлар ҳар куни ўлдириб тўяр,
Мени болам учун севгин эй,Оллоҳ!
Ямоқчи вақт дилга қуроқлар солган,
Йироқлар кўзимдан қувончни олган,
Умидим биргина ўзингда қолган,
Мени болам учун севгин эй,Оллоҳ!
Улғайди бегона қўлларда болам,
Кўзлари тўрт бўлиб йўлларда болам,
Буғзимда тиқилиб йиғлайди нолам,
Мени болам учун севгин эй,Оллоҳ!
Қўрқмадим фақирлик юпунлигидан,
Куйган дил-бағримнинг тутунлигидан,
Айирма иймоним бутунлигидан,
Мени болам учун севгин эй,Оллоҳ!
Савоби-гуноҳим ўзингга аён,
Афсуслар юракка ниш урган чаён,
Камолин кўрмасдан кетарман қаён,
Мени болам учун севгин эй,Оллоҳ!
Севмасин,севмасин, севмасин ҳеч ким,
Мени болам учун севгин эй,Оллоҳ!
НИЛУФАР ТОҲИР
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев