Хурмо ёки арпадан эса бир соъ, яъни 4 килоча чиқарилади.
Имом Бухорий ва Муслимлар Ибн Умар разийаллоҳу анҳудан қилган ривоятда бундай дейилган:
فرض رسول الله صلى الله عليه وسلم زكوة الفطر صاعا من تمر او صاعا من شعير فعدل الناس به مدين من حنطة
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини хурмодан ёки арпадан бир соъ қилиб фарз қилдилар. Бас, шунда одамлар буғдойдан икки муддини унга тўғрилаб ҳисобладилар”.
Бу ҳадисдаги икки мудд ярим соъга тўғри келади.
Абу Довуд ва Насоийлар Ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, у зот Басрада одамларга мана бундай деганлар: “…Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу садақани хурмо ёки арпадан бир соъ, буғдойдан эса ярим соъ қилиб фарз қилдилар”.
Саҳобаи киромлар ва хулафои рошидийнлар давридан садақаи фитр мана шу тарзда адо қилиб келинган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев