Шер бўлади наърали,
Ўзбекнинг мард полвони,
Шер бўлиб юр, Шерали,
Зўр бўлиб юр, Шерали.
Дунё ҳам бир бозорда,
Ўйнаб-ўсдинг Ғўзорда,
Юрдинг доим назарда,
Шер бўлиб юр, Шерали,
Зўр бўлиб юр, Шерали.
Қайта-қайта синалдинг,
Зўрнинг бири саналдинг,
Қачон ўзи тин олдинг,
Шер бўлиб юр, Шерали,
Зўр бўлиб юр, Шерали.
Тутган жойни қўймадинг,
Номардликни суймадинг,
Меҳнатингга куймадинг,
Шер бўлиб юр, Шерали,
Зўр бўлиб юр, Шерали.
Олдинг қанча совринди,
Қанча олий ўринди,
Меҳнатларинг кўринди,
Шер бўлиб юр, Шерали,
Зўр бўлиб юр, Шерали.
Ҳасан, Муҳаммадюсуф,
Ўлғайсин ўниб-ўсиб,
Кўкракдан шамол эсиб,
Шер бўлиб юр, Шерали,
Зўр бўлиб юр, Шерали.
Олдинг доим орингни,
Эл деб бердинг борингни,
Қувонтириб ёрингни,
Шер бўлиб юр, Шерали,
Зўр бўлиб юр, Шерали.
Ҳеч билмадинг қалқишди,
Майдонларда чалғишди,
Элдан олдинг олқишди,
Шер бўлиб юр, Шерали,
Зўр бўлиб юр, Шерали.
Ботир шоир жўшди-да,
Сўзни сўзга қўшди-да,
Сенга меҳри тушди-да,
Шер бўлиб юр, Шерали,
Зўр бўлиб юр, Шерали.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев