1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!
ОНАЛАР ҲАҚИДА:
1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.
2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.
7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
Ота - Она.
Ёмғир эдим бор эканда тинишлар,
Мағрур эдим бошим эгди синишлар.
Йўқламади мени таниш билишлар,
Бундай кунда отанг сарбон бўларкан,
Ғамлар эгса онанг дармон бўларкан...
Абад дедим омадимнинг қояларин,
Тарк этмас деб бахту иқбол сояларин.
Гулни суйиб суймапманда пояларин,
Тош отсалар отанг қўрғон бўларкан,
Ғамлар эгса онанг дармон бўларкан...
Дўстлар топдим гўё тиконга ўхшар,
Сохта гулин тöкиб бағрингни ўртар.
Давринг öтса шу замон ташлаб кетар,
Шунда фақат отанг қалқон бўларкан,
Ғамлар эгса онанг дармон бўларкан...
Улар учун не қилолдинг айт не наф ?
Беролганинг дардлар ташвишлар бир саф.
Умр ўтар ғанимат бил эй садаф,
Сен дард чексанг отанг ғамнок бўларкан,
Ҳар дардингга онанг дармон бўларкан...
То кутгунча бегонанинг йўлларини,
Тавоф этгин отанг онанг пояларини.
Топасанми бахш этган йил ойларини,
Бутун умри ташвишингда ўтаркан...
Фақат ота онанг дармон бўларкан...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев