Кечалари айвонингда ётиб ҳам бўлди,
Ичганингни хотинингга сотиб ҳам бўлди,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас эркак!
Қовоғингни кўкартирган муштлар изи бор,
Башарангга келиб теккан ғиштлар изи бор,
Кўйлагингда памадаю тушлар изи бор,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас эркак!
Рўзғорни деб ғоздек қаддинг букилиб кетди,
Товонинг ҳам чок-чокидан сўкилиб кетди,
Қўнғироқдек сочларинг ҳам тўкилиб кетди,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас эркак!
Кўкрагингда эгилган не бошлар изи бор,
Гарданингни кўкартирган тишлар изи бор,
Микраёнда сен қиб кетган “иш”лар изи бор,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас эркак!
Соқолингни олиб юрсанг, кўса дедилар,
Мўйлов ошин қилиб берсанг, роса едилар,
Қорин қўйсанг, қорин оши қачон дедилар,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас эркак!
Жовдирайсан, кўрпачадан чиқарасан бош,
Хуррак отиб, ухлаб ётар хотин бағритош,
Чидайсан-да, тонг отгунча қиласан бардош,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас эркак.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3