Бу хусусда мазкур ҳадислар сўзимизга ҳужжат бўлади: Умму Салама (розийаллоҳу анҳо) айтдилар: «Қизим бетоб бўлиб қолган эди, бир идишга хурмо солиб қайната бошладим. Шу вақт Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар ва: «Бу нима?» деб сўрадилар. Мен: «Қизим бетоб бўлиб қолди, буни унга тайёрлаётган эдим», дея жавоб бердим. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла ҳаром нарсани даво қилмаган», дедилар (Абу Яъло, Баззор ривояти). Воил ибн Ҳижр розийаллоҳу анҳу айтадилар: «Ториқ ибн Сувайд Жаъфий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр ҳақида сўраган эди, уни тақиқладилар: «Уни даво учун тайёрлайман, ахир», деган эди, «У даво эмас, аксинча, дарддир», дея жавоб бердилар» (Аҳмад, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти). Фузайл ибн Иёз ўлим тўшагида ётган шогирдини кўргани келиб, унга «шаҳодат» калимасини талқин эта бошлади. Бироқ унинг тили ҳеч айланмас эди. Калимани яна такрорлаган эди: «Айтмайман, мен ундан бегонаман», деди. Фузайл йиғлаган кўйи у ердан чиқиб кетди. Кейин орадан бир қанча вақт ўтгач, тушида шогирдининг дўзахга судраб олиб кетилаётганини кўрди. «Эй бечора, нима сабабли маърифатдан жудо бўлдинг?» деб сўраган эди, у: «Эй устоз, менинг бир касалим бор эди. Табибларга борган эдим, менга: «Ҳар йили бир қадаҳ хамр ичиб турасан. Бўлмаса, касалинг тузалмайди», дейишди. Ҳар йили даволаниш учун ундан ичиб турар эдим», дея жавоб берди. Даволаниш учун хамр ичган кишининг ҳоли шу бўлса, кўнгил ҳуши учун ичадиганларнинг аҳволи қандай бўларкин?! Аллоҳдан барчамизни афу этишини ва барча балолардан омон сақланишини сўраймиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Кўпи маст қиладиган нарсанинг озгинаси ҳам ҳаромдир» (Аҳмад, Ибн Можа, Дориқутний ривояти). Яни бунга мисол келтирсак кефирдаям айрим микдорда спирт бор, лекин уни коп (1-2 литр) ичсангизхам маст килмайди ва буни ичса болаверади, квас масаласихам шу (агар ошикча ачиб кеткан болса, у хам акилни ола бошлайди ва бу холатта ичиш мумкун эмас). Энди бизи спиртовой настойкаларга келадигон босак, уни коп ичсангиз (хаттоки ярим пиёла ичсангизхам) акилни олади ва бу хадисга биноан харомга айланади.
#Араван
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев