Предыдущая публикация
Ёлғонига ўзи қурбон бўларкан,
Нодондан ҳам минг бор нодон бўларкан.
Юраги ҳасадга тўлган кимсалар,
Ғараз, адоватда юрган кимсалар.
Омад излайвериб адо бўларкан,
Битта чин дўстга зор гадо бўларкан,
Туриш-у, турмуши хато бўларкан,
Юраги ҳасадга тўлган кимсалар,
Ғараз, адоватда юрган кимсалар.
Мунофиқлик қилиб хижолат бўлмас,
Қалби қалбларга ҳеч жамоат бўлмас,
Дуолар қилса ҳам, ижобат бўлмас,
Юраги ҳасадга тўлган кимсалар,
Ғараз, адоватда юрган кимсалар.
Қалбига иймон ҳеч кирмайди экан,
Шайтонга қуллигин билмайди экан,
Мухаммадга уммат бўлмайди экан,
Юраги ҳасадга тўлган кимсалар,
Ғараз, адоватда юрган кимсалар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев