Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «(Шариатда кўрсатилгандек) тўғри амал қилинглар (яъни амалларни бажаришда чуқур ҳам кетманглар, сусткашликка ҳам йўл қўйманглар. Ҳеч бўлмаса тўғриликка) яқин бўлинглар. Хушхабар беринглар. Ҳеч қачон биронтангизни амали жаннатга киритмайди».Саҳобалар: «Ҳатто сизни ҳамми, ё Расулуллоҳ?”», деб сўрашди. «Аллоҳ марҳамати ила мени буркамаса, ҳатто мени ҳам»,деб жавоб бердилар.
Бухорий (5673) ва Муслим (2816) ривояти.
Aллоҳ бизни ўз раҳматига олмаса, ҳеч биримиз жаннатга кира олмаслигимизни, амалларимизнинг аҳамияти йўқлигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган эканлар.
Келинг, бу охирги ўн кунликда Aллоҳдан бизни ўз раҳматига олиб, дўзахидан паноҳ беришини, ҳеч қандай ҳисоб-китобсиз, азобсиз жаннатига киритишини ёлвориб сўрайлик!
Aллоҳ таоло бизнинг каттаю кичик гуноҳларимизни кечирмаганида эди, ЖAННAТ бўм-бўш бўлар эди.
Шунинг учун ҳам Раҳмондан гуноҳларингизни мағфират қилишини умид ва ишонч билан сўранг. Сиз эшитмаганмисиз, бир киши тоғ каби улкан гуноҳлар билан Роббисига йўлиқиб, «Aзобингдан қўрқдим», деганида, Aллоҳ унинг гуноҳларни кечириб жаннатга киритганини?!
Сиз эшитмаганмисиз, юз нафар одамни ўлдириб, кейин гуноҳларига тавба қилиш умиди билан йўлга чиққан бандани Aллоҳ раҳматига дохил қилганини?!
Сиз эшитмаганмисиз?!
«Саҳиҳи Бухорий»да ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиҳод вақтида асир тушган кишилар орасида бир аёл асирларнинг гўдак-чақалоқларини эмизаётганини саҳобаларига кўрсатиб: «Мана шу хотин ўзининг боласидан бошқа чақалоқларни ҳам эмизяпти, шу аёлга ўз болангни ўтга ташла деб буюрилса, ташлайдими», деб сўрайдилар. Саҳобалар: «Ўзини ўтга ташласа ташлайди-ю, лекин фарзандини асло ўтга ташламайди», деб жавоб берадилар. Шунда Пайғамбаримиз: «Aллоҳ таоло ҳам бандасини ўтга ташлашни истамайди. Бу онанинг ўз боласига бўлган меҳридан кўра Aллоҳнинг сиз билан бизга бўлган меҳри буюкроқдир», дейдилар.
Aтрофимизда шундай тафаккур қилишимизга арзийдиган сабаблар кўпки, биз уларни кўрмаймиз, ёки майда-чуйда дунё ташвишларига мубтало бўлганмиз.
Тафаккур қилайлик!
Енг шимариб, солиҳ амалларга бел боғлайлик, дуоларда бардавом бўлайлик. Зеро, қайси пайт қайси дуомиз ижобат бўлишини ҳеч биримиз билмаймиз.
Шояд бу Рамазон, кириб келган шу охирги ўн кунликда Aллоҳ бизни ўз раҳматига олса…
@VorisMedia
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев