Предыдущая публикация
~~~~~~~~~
Қанча сенга зорлигимни билармисан?
Қалбим сенга ёрлигини билармисан?
Оташ қалбим сени мехринг қумсаганда,
Мени ҳолим бир боргина сўрармисан?
Чиройингни кўргач кўзим қувнатади
Кулгичларинг юрагимни ўйнатади
Бир табассум ҳадя этсанг борми жоним
Айтар сўзим тополмасдан ўйлатади
Сенга қанча ғазал битсам бўлмас малол
Чиройингни тарифига тилим ҳам лол
Энг аламли нималигин билармисан
Севишимни айтсам сенга бўлар малол
Севишимни қайта-қайта айтгим келар
Баъзан эса бу йўлимдан қайтгим келар
Қани энди сен ҳам мени севдим десанг
Шу сўзингни қумсаб мени бағрим тилар
АЛИШЕР. Ҳ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев