«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма қайси ҳужумчига қарши ҳаракат қилишдан хавфсирашини айтди.
«Милан»дек жамоа шарафани ҳимоя қилиш менга ўзгача ғурур бағишлайди. Чунки мен бу ерда туғилганман ва ҳар доим ушбу клубга мухлислик қилганман. Жамоадошларим билан мавсум бошида олдимизга қўйилган вазифани бажариш учун ҳаракат қиляпмиз. Шахсий мақсадим эса имконқадар камроқ гол ўтказиб юборишдир.
Ёш бўлишимга қарамай, кўплаб кучли ҳужумчиларга дуч келдим, лекин ҳаммадан ҳам кўпроқ Роналдудан чўчийман», – деб Доннарумманинг сўзларини келтиради Football Italia.
Маълумот учун, Доннарумма «Милан» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ушбу мавсумда 21 ёшли посбон А Серияда 24та ўйин ўтказиб, шулардан 9тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1