Келдим бугун мозор кўргани
Ўтмишлардан сўраб, сўроқлаб,
Майитларни холин сўргани.
Ассаламу алайкум йа ахли қубур,
Биз хам келажакмиз бир кун ёнизга
Нега сўзламайсиз, нега бўлдиз жим
Айтар сўзиз йўқму зиёратчизга
Кўриб холингизни хайратда қолдим
Нотиқ эдингизку хаёт чоғингиз,
Қани ўшандаги қад қоматингиз,
Қолибдику фақат суякларингиз
Бунисини кўриб карахт ла қотдим
Қабр тошларига ёзиб қўйибди.
Уч ёшга тўлмаган гўдак эканку,
Лекин лахат ичра ўрин олибди.
Не не азаматлар макони экан
Шоху султонларнинг мозори экан,
Гадо-ю дарвишлар бари бир бўлиб,
Узун замонларнинг гувохи экан.
Қани айтинг менга нелар биласиз?
Мозийларга қандай шохид бўласиз?
Унсиз қолган тарих сахифаларин,
Авлодларга қандай баён қиласиз?
Сизни ёнинггизга бежиз келмадим
Аждодлар қаршизда хижолатдаман,
Омон замонларда яшаб ўтибсиз,
Лекин авлодлардан шикоятдаман.
Эрни аёл олдида фарқи қолмади
Аёлда хаёдан нишон қолмади,
Йигитлар иффатин сақлаш ўрнига,
Муслима синглисин номин булғади.
Келинлар "Одно"да сухбат қуришар
Куёвлар "Ватсап"да ишрат қилишар
Китобу суннатни чеккага суриб
Ёшлар интернетдан зиё излашар.
Отани фарзанддан умиди йўқдир,
Акани укага ишончи йўқдир
Қўни қўшни, яқин қариндошлардан
Оқибат дегандан асорат йўқдир.
Сизлар яшаганда шундоқ бўлганми?
Ота куёвига диван олганми?
Қизин сандиқчасин сепга тўлдириб,
Бир умр узилмас қарзга ботганми?
Қизини турмушга узатиш учун
Ўғлини уйини тузатиш учун
Оналар хаётин хатарга қўйиб,
Россияда мардикор бўлиб юрганми?
Сизлар хам биз каби яшаганмисиз?
Деворга заргилам тўшаганмисиз?
Шифтингизни хар хил шаклда қуриб,
Турли ранглар ила бўяганмисиз?
Узр шикоятлар қилганим учун
Ёхуд хузурингиз бузганим учун
Ўз ташвишларингиз етиб турганда
Авлодлар қайғусин сўнганим учун.
Садо беринг менга эй ахли қабр
Бу дунё аслида қабр эмасми?
Фитнали хаётда яшашдан кўра
Лахат ичра ётиш афзал эмасми?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев