Бир гўзал бор, қалби беғубор
Юзларидан нур сочар гўё
Ёноғида ҳинду холи бор
Ҳеч боқмайди қайрилиб қиё.
Бир гўзал бор, қайсар ва ўжар
Юрагимга оташ солади.
Солгум келар дунёсига жар
Нигоҳлари жоним олади.
Бир гўзал бор, Ойданда гўзал,
Алпларнинг ҳам ақлин олган у
Таърифига битсам шеър- ғазал
Ипсиз ўзга боғлаб бўлган у.
Бир гўзал бор, қийноғи ёмон
Ё кел демас, ёки келмайди
Жоним десам эркалаб ҳар он
Лабин буриб сира кулмайди.
Бир гўзал бор, осмон остида
Дил розимга қулоқ осмайди
Шомуроднинг жони қасдида
Ишқ боғимга қадам босмайди.
Бир гўзал бор, қалбимда яшар...
Шомурод Ахмад. 30.10.2021.
Ҳайқираган денгизларга шошасан
Истироблар уммонида тошасан.
Жўшқинланиб ўзанлардан ошасан
Меҳр истаб далли девона кўнглим....
✍ Шомурод Ахмад шеърлари каналига мархамaт! t.me/Shomyrodahmad Дўстларга улашинг!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 200
Ҳушбўйлик олами дилдош, ҳамрози.
Кўркига кўрк қўшар ғунчанинг нози,
Ўҳшаса баҳорга ўҳшабди кўнглим...
Кипригин учига терилган гавҳар,
Кўзларин очганда тўкилади зар.
Шунчалар мўътаббар, шунчалар дилбар,
Ўҳшаса наҳорга ўҳшабди кўнглим...
Нигоҳлар сайр этар сатрлар аро,
Шеърият дунёси сеҳрли дунё.
Маҳзуна кўнгиллар топгуси даво,
Ўҳшаса ашъорга ўҳшабди кўнглим...
Оҳори тўкилмас, асло букилмас,
Бургутдек ўткир кўз, қаноти синмас.
Ўзидан ўтганин ўзгалар билмас,
Ўҳшаса виқорга ўҳшабди кўнглим...
Куйларга, қўшиққа бурканар дунё,
Тинглагач гуллайди даштикарбало.
Ғам-алам сел бўлиб оқади гўё,
Ўҳшаса дуторга ўҳшабди кўнглим...
Мунисабегим.
Ассалому алайкум шоир оғаофаринларим, ҳавасдаман
Атиги олтитами нега кам
Х,аммасини исми билан ёзсангиз булармидиз анча хотиржам...
Гап йук огам х,ар доимлагидек бетакрор мухаббат куйчисисиз
Гузал шеърлариз ошиб тошсин
Гузаллариз истик,болизга шошсин..
Бошингиз омон бўлсин илохим !