Предыдущая публикация
Менга дунё керакмас
Сиз ўзингиз дунёсиз
Тонса юрак юракмас
Ажиб ҳуш бир рўё сиз.
Минг бир Ҳурга алишмам
Ҳиром, ишва, нозингиз
Ўздан ўзга бўлишмам
Қиш, баҳору-ёзингиз.
Пайкон айлаган дилим
Мужгон отган кўзингиз
Калимага лол тилим
Жоним олган, сўзингиз.
Қалдирғочнинг қаноти
Мисол, қаро қошингиз
Макони қай? қай зоти?
Ўн саккизми ёшингиз?
Ошиқ бўлиб байт битар
Ҳажрингизда девона
Шомуроддек ёр кутар
Ишқи элга афсона.
Шомурод Ахмад. 01.03.2022.
Ҳайқираган денгизларга шошасан
Истироблар уммонида тошасан.
Жўшқинланиб ўзанлардан ошасан
Меҳр истаб далли девона кўнглим....
✍ Шомурод Ахмад шеърлари каналига https://t.me/httpsShomurodahmad Дўстларга улашинг!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 177
Ижодингизга омадлар булсин