Агар киноларда жинсий алоқадан сўнг жуфтликлар уйқуга кетса, ҳаётда бироз бошқачароқ бўлгани яхши.
Диний қўлланмаларда бу борада аниқ қонун-қоидалар мавжуд.
Биз бунга тиббиёт ва психологик нуқтаи назардан ёндашамиз.
1. Алоқадан сўнг оз вақт бўлсада эр-хотин бир-бирини қучоқлаб ётиши уларда маънавий яқинликни кучайтиради. Чунки алоқадан сўнг эркак ҳам аёл ҳам бир-бирига илиқлик ҳиссини сезади.
2. Бир-бирига эркаланиб бўлгач аёл киши ювинишдан олдин албатта ҳожатга бориши лозим. Сийдик пуфаги бўш бўлган тақдирда ҳам ҳар сафар жинсий алоқадан сўнг сийдикни кучаниб бўлса ҳам чиқариш систит ва бошқа инфекцион каслаликларни ривожланишини олдини олади.
3. Аёл ҳам, эркак ҳам алоқадан сўнг ювинишлари муҳим.
4. Агар ҳомиладорлик режалаштирилаётган бўлса, у ҳолда жинсий алоқадан сўнг камида 30 дақиқа давомида аёл оёғини бошдан юқорироқ ҳолатга келтириб ётиши лозим. Бу ҳолат ҳомиладор бўлиш эҳтимолини оширади.
5. Жинсий алоқани тугатиш жараёнида баъзи эркаклар контрасепсия воситаси сифатида ташқарига чиқаришга одатланадилар. Бу вазият аёл ва эркак организми учун салбий таъсирга эга. Биринчидан, эркак алоқа сифатини тўлиқ ҳис қила олмайди, иккинчидан вақт ўтган сайин жинсий алоқани тугатиши билан муаммоларга дуч келади. Аёлда эса тугалланмаган ҳолат юз беради. У жинсий алоқадан лаззатлана олмайди, мушаклари тажанг ҳолатда қолиб кетади. Ҳадеб шундай такрорланиши давомий жинсий қониқмаслик ҳолатини келтиради. Бу эса бошқа муаммоларни келтириб чиқаради.
6. Жинсий алоқадан сўнг ҳеч қандай воситаларни жинсий аъзоларга суриш мумкин эмас.
7. Алоқадан сўнг дам олиш жинсий қувватни қайта тикланишига ёрдам беради.
8. Жинсий алоқадан сўнг агар жуфтликда бунга эҳтиёж ва ҳохиш бўлса, қайта жинсий алоқага киришиш мумкин.
9. Жинсий алоқа фақат физиологик қўшилиш бўлмай, маънавий яқинлашиш ҳам бўлиши учун, ундан сўнг аёлга миннатдорчилик билдириш мақсадга мувофиқ бўлади.
10. Жинсий алоқадан сўнг табассум қилиш лаззатланиш давомида жўш урган яхши кайфиятни давомийлигини ошириб беради.
⚫ КИЧКИНА ИЛТИМОС. Ҳурматли гуруҳимиз фойдаланувчиси ва меҳмони, Сизга Гуруҳимизда яна қандай мавзулар ҳақида ёзишимиз керакли ҳақида каментрия (пастда “шарҳ“ ) ларда ёзиб қолдирсангиз, биз шу мавзулар ҳақида изланар эдик. Бизни кузатиб бораётганингиз учун рахмат.
⚫ Сизни бу мавзуга муносабатингиз қандай? Фикрингизни ва Саволингизни бемалол қолдиринг.
#Эркаклар_учун #Ayollar_uchun #J
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1