Бир куни Сулаймон алайҳиссалом дўстлари билан ўтирган эди. Шу пайт ўлим фариштаси Азроил алайҳиссалом кириб, ўтирганлардан бирига диққат билан қаради. У одам ҳазрати Азроилнинг бундай қарашидан жуда қўрқиб кетди. Сўнгра Сулаймон алайҳиссаломга:
– Эй Пайғамбарим, менга ёрдам қилинг, ҳозиргина Азроил алайҳиссалом менга жуда қаттиқ тикилиб қаради, жонимни олса керак? – деди.
– Хўш, нима қилай, мендан нима истайсан? – деб сўради ундан ҳазрати Сулаймон.
– Шамолга буюринг, мени бир зумда Ҳиндистонга элтиб ташласин. Шояд шунда Азроил панжасидан қутулиб қолсам…
Сулаймон алайҳиссалом унинг истагини бажо келтирди. Шамолга буюриб, уни Ҳиндистонга жўнатди. Эртасига яна Азроил алайҳиссалом кўришиш учун Ҳазрати Сулаймон олдиларига келди. Суҳбат асносида Ҳазрати Сулаймон ундан:
– Кечаги одамга бунчалар тикилиб қолганингиз сабаби нима эди? – деб сўради.
Шунда Азроил алайҳиссалом бундай деди:
– Аллоҳ таоло менга у одамнинг жонини
Ҳиндистонда олишни буюрган эди. Унинг олдингизда ўтирганини кўриб, жуда ҳайрон бўлдим. Аллоҳ амрини янглиш англадиммикин, дея ҳайратландим. Шу боис,
унга диққат билан тикилган эдим… Буйруқни тўғри англаган эканман. Орадан бироз ўтгач, Ҳиндистонга бордим. Уни ўша юртдан топиб, жонини олдим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев