Кўнглингни бутун тут, дарзинг бўлмасин.
Ёдингдан чиқмасин кўҳна бир ҳикмат –
Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин.
*
Сабр соясида қаноат қургин,
Ичингдан ўтганин билдирмай юргин.
Ёғмасанг ҳамки, дўст, гумбирлаб тургин –
Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин.
*
Кимдир нарвон қўймай истар юлдузлар,
Аллоҳ ҳоким вақтга сўрар фоизлар.
Асраган кўзингга солар оғизлар –
Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин.
*
Остонангни ўйиб, эшигинг бузар,
Таниш-ёт олдида машмаша тузар.
Дўсту ёр, қардош ҳам орани узар –
Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин.
*
Бедардга ҳол айтма, бўлса имконинг,
Номардга сир берма - ошмас фиғонинг.
Яримта нон билан роҳатда жонинг –
Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин.
*
Қарздор мисли печак илашган гулдир,
Ёки ороми йўқ занжирсиз қулдир.
Ҳаёт элаб берган бир маъни шулдир –
Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин...
*
© БОБУР БОБОМУРОД
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев