Ассаламу алайкум.! Бутун Ислом
умматига кириб келган Улуғ Рамазон ойи
МУБОРАК бўлсин.! Аллоҳ таоло, ушбу ойни
ғанимат билиб, бу ойда тутадиган
рўзаларимизни, қиладиган барча
ибодатларимизни Ўзи мақбул айласин...
Омин.
Узоқдан бўйларинг кўринса сени
Типирлаб боладай қувонай шодон
Ўн ойдан ортиқ хумор қилдирдинг
Ҳушбўйингга мени моҳи рамазон!
Севинчим ичимга сиғмай кетаяпти
Таърифга мухтожмас ушбу жараён
Сен келиб оҳларим етса самога
Қалб қўрим, юрагим оҳи рамазон!
Хар ерда Аллоҳнинг каломи улуғ
Тиловат бошланиб, ҳам хатми қуръон
Тиллар зикир қилар, қулоқлар сомеъ
Қорию қурролар боғи рамазон!
Кўзлар тийилади, ҳамма рўзадор
Дуолар ижобат этади Раҳмон
Қўл очсак дуога “омин” деяқол
Қолмасин қалбларнинг доғи рамазон!
Шайтонлар қувилиб, кишанланади
Жаҳаннам оловлари сўнади осон
Қанчалар ғаниматсан билсанг бизларга
Раҳмат, мағфират тоғи рамазон!
На хат бўлди тартиб, на бир қофия
На қалам ўткирроқдир, на тиллар бийрон
Маъзур тут мени ушбу сатрда
Сени махтай олмадим чоғи рамазон!
Ўн ойдан ортиқ хумор қилдирдинг
Ҳушбўйингга бизни моҳи рамазон!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев