Аллоҳ сизга хадя қилган халолликнинг-
Нетай хатто яқинга йўлолмадим.
Қиролиман гуноҳ номли қиролликнинг,
Она сизга яхши фарзанд бўлолмадим...
О волидам сиздан бордир меҳр қарзим,
Эх шунинг хам мингдан бирин тўлолмадим.
Маъсиятлар билан кечиб хаёт тарзим,
Она сизга яхши фарзанд бўлолмадим.
Шайтон чалган ноғорага мосдир рақсим,
Хануз сажда холатида ўлолмадим.
Меҳримни хам қилолмасдан тўғри тақсим,
Она сизга яхши фарзанд бўлолмадим.
Дегандингиз бўлгин болам укангга бош,
Ўздан ортмай жигаримни қўллолмадим.
Менинг бағрим, унинг эса буйраги тош,
Она сизга яхши фарзанд бўлолмадим.
Хориждаман ёрга хар кун битиб мактуб,
Сизга йилда битта нома йўллолмадим.
Мени қилди тирикчилик дарди мағлуб,
Она сизга яхши фарзанд бўлолмадим.
Сўнгги йўлга кетаролди битта томчи-
Сув томизиб лабларингиз хўллолмадим.
Қани Умар солса хам кам юзта қамчи,
Она сизга яхши фарзанд бўлолмадим.
@A_meshayan
00:53-10.03.2020
Абдураҳмон Мешаян
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев