❤Хаддингни бил , хаддингдан ошма .
❤Денгиздайин кўпирма , тошма.
❤Бир савол бор жавоб бер шошма .
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл ?
❤От минибсан муборак бўлсин .
❤Оғилхонанг тойларга тўлсин .
❤Нима бўлса бўлсина ўлсин .
❤Эр бýлмаса кимсан айт аёл ?
❤Келин- янга турарлар қопиб.
❤Отанг кўяр эшикни ёпиб .
❤Аканг , уканг кетар йўл топиб.
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Пул топмаса ялқов қўйма ном .
❤Тўлар бир кун сабр отлиқ жом .
❤Пар тўшакда бир ўзинг оқшом .
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Кимга керак сендаги роз - ноз ?
❤Юзингдаги минг тусли пардоз .
❤Хушлимисан , ё хушсиз танноз .
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Бунда хар ким яшолмас тўғри .
❤Хар ким қадам ташолмас тўғри .
❤Тўғри йўлми ё қаллоб ўгри .
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Бўлсанг хам-ки пулдор , минг қўйли.
❤Гулдан гўзал,сарвқомат бўйли.
❤Сени севган,сени бор ўйли.
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Тўғри , сен бор олам мунаввар .
❤Мажнун сен деб бўлган дарбадар.
❤Энди сен хам ўйлаб кўр агар.
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Дунё жуфтли яралган асли .
❤Эр ва аёл одамзот насли .
❤Кахратонми ё кўклам фасли .
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Ғолиб чиқсанг хар қандай жангда.
❤Рақибларни қолдириб тангда.
❤Тиллолардан кўйлак кийсангда.
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Тахмонингда турмас тўн - салла.
❤Ширин сухбат бўлмас тун палла.
❤Бешик қучиб айтмайссан алла .
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Ёлғизликда эзиб кўяр дард.
❤Гул юзингни босар ажин - гард.
❤Суйиб сочинг силагувчи мард .
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Рўзғор деган сира тўлмас ғор.
❤Минг қийнок , минг азоблари бор .
❤Шу рўзғорда сенга чин хамкор.
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Қадри баланд қадрин билма хас.
❤Дардкаши бўл , бўлгин хамнафас.
❤Хооов дугонанг қилгувчи хавас.
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Кунларингдан кўчар халоват.
❤Бўлолмайсан бахтли, саломат.
❤Сенга керак бахту саодат.
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Кафтида юр кўзлама бошни.
❤Синдирмагин сабрни , дошни.
❤Минг бўяма қош қалам қошни.
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Аёлсиз эр хор бўлар бор гап.
❤Хор экан деб қилаверма даф.
❤Кетиб қолса пушмондан не наф.
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Сен Онасан пойингда Жаннат.
❤Опам-синглим мехри беминнат.
❤Лек бағри чўг,сенга серхиммат.
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Байтим ўқиб ранжима аёл.
❤Бу хақиқат эмас миш - хаёл.
❤Дардинг бўлса тинглар бемалол.
❤Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
❤Хурматни бил хурматдан ошма.
❤Кўклам селдек кўпирма, тошма.
❤Кўклам кетар куз келар шошма.
❤Эр бўлмаса кимсан,айт аёл?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев