ОНАМГА...
Согинчимни айтай десам, суз колмади,
Йиглай десам ёшлари бор, куз колмади.
Кучогингиз топмай колдим Онажоним,
Багрим куйиб ёнай десам, ут колмади !
Умр узин карвонида утиб борар,
Аммо сизсиз, дунё гуё чукиб борар.
Кулиб турган чехрангизни Онажоним,
Тополмайин йуклик мени ютиб борар !
Охларимни ёзаверсам калам йиглар,
Сизсизликка касд килгандек, алам йиглар.
Ховлидаги райхонлар хам Онажоним,
Чаккангизга такилмасдан титраб йиглар !
Оппок румол тахланганча колиб кетди,
Болам деган сузларингиз колиб кетди.
Осмон колди, замин колди Онажоним,
Энди дийдор, киёматга колиб кетди !
Борай десам вакт этагим ушлаб турар,
Бу дунёда риск, насиба ушлаб турар.
Икки дунё келишолмай Онажоним,
Сизни унда, мени бунда ушлаб турар !
Бир кун дийдор насиб булар, ишончим бор,
Багрингизга бош куйгани, умидим бор.
Сизни бирам согинганман Онажоним,
Сизга канча айтолмаган гапларим бор !
Пичирлайман уз-узимга нелар сузлаб,
Кулларимда суратингиз турар бузлаб.
Шу бир парча когоз билан Онажоним,
То тонггача дардлашаман сизни излаб!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев