Халқимиз кўпчилик касалликларни оддий ва самарали усуллар билан даволашади. Албатта, буни биз қўллаб- қувватлаймиз. Лекин, жиддий касалликларда «билимдонлик» қилиш ярамайди. Халқимиз ишлатадиган энг самарали воситалардан бири бўлмиш пиёз ҳақида сўзлашамиз. Ўқинг, аслида у қанча дардга даво:
Тавсиялар:
Грипп билан оғриб, бурун оққан пайтда ҳар 2 3 соатда пиёз сувига асал аралаштириб, бир ош қошиқ миқдорида бир неча марта ейиш лозим.
Томоқ оғриган пайтда сариёғда қовурилган пиёз яхши ёрдам беради. Ёки сутга пиёз солиб қайнатиб, ўша сут билан томоқни чайиш керак бўлади.
Узоқ пайт битмаган йирингли яраларни ҳар куни 3 марта бир чой қошиқ пиёз суви билан артиш керак.
Чипқон чиққанда пиёз пўстлоғи билан қовурилади ва чопқон устига қўйиб боғланади. Бу усулни бир неча марта такрорлаш лозим.
Сўгални ҳам пўсти билан қовурилган пиёз ёрдамида кетказиш мумкин.
Пиёз суви аралаштирилган кунгабоқар ёғи билан бурун атрофи артиб турилса, гриппда яхши ёрдам беради.
Қаттиқ йўтал тутганда (500 грамм эзғиланган пиёз, 400 грамм шакар, 50 гр. асал. 1 литр сувда паст оловда 3 соат атрофида қайнатилади ва докадан сиздирилиб, шишага солиб қўйилади). Бу аралашма ҳар куни бир ош қошиқдан ичилади. Аралашма салқин ва қоронғи жойда сақланади.
1 стакан пиёз суви, 1 стакан асал аралаштирилади. Салқин жойда оғзи маҳкам беркитилган ҳолатда сақланади. Ҳар куни 1 ош қошиқ 3 маҳал овқатдан бир соат ёки овқатдан 2 соат кейин ичилади. Бу аралашма юрак касалликларида яхши ёрдам беради.
Яхши ухлаш учун ҳар куни пиёз ейиш лозим. Бу мароқ билан дам олишингизга имкон беради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев