Умму Гулсумнинг ибратли ҳикояси
Муаллиф: Умму Гулсум.
40 ёшлардаги нур юзли аёл, қўлида тасбеҳи билан хонанинг пардаларини очди:
“Умму Гулсум уйғон қизим, қуёш аллақачон чиқди, яқинда пешин бўлади. Уйғонмайдия. Яна ярим кечагача телефон ўйнадингми?!”
“Ойижон илтимос яна озгина ухлай”
“5 дақиқада нонуштага туш” дея онаси хонасидан чиқиб кетди.
Умму Гулсум “уфф” дея ёстиғини тагидан телефонини чиқарди. Инстаграмдан бир талай хабарлар келганди. Ҳаяжон ичида кулимсиради.
8 соат ичида 52 та обуначи унга қўшилган эди. Дарҳол расмлари тагига ёзилган изоҳларга жавоб бера бошлади. Бу орада онаси “Умму Гулсум” деб чақирди. Қўлидаги телефонини хонасида қолдириб пастга нонуштага тушди.
“Бувинг олиб келган кўйлак билан рўмолни илиб қўйдингми? Жуда ярашди а сенга. Бирон байрамларда киярсан”
“Йўқ ойижон илмадим. Бекорга жой олмасин, шундоқ ҳам шкафим тўла, ҳам у кўйлак менга бўлмайди, жуда кенг, ичида йўқолиб қолдим”
“Кўйлакка нима қилибди, чиройлику, бирон махсус кунларда киясан”
“Уфф ойи сиз билан талашаманми энди. Дугоналарим билан учрашишим керак” дея хонасига чиқиб дарҳол кийина бошлади. Тор жинси шим, устига эса калтароқ кофта кийди. Ойнани олдига бориб сочларини туяни ўркачидек қилиб йиғди ва рўмолини ўради. Кўзига қалам, бироз туш сурди. Лабига эса билинар билинмас қилиб помада сурганидан кейин, телефонини олиб расмга тушди ва шу заҳоти инстаграм профилига жойлади. Жойлаши билан турли хил чиройли сўзлар кела бошлади. Кулиб қўйди ва атирини сепиб уйдан чиқди. Ярим соатдан кейин дугоналари билан учрашиб бир кафега киришди. Суҳбатлари жуда қизиқарли ва кулгуларга тўла ўтаётган эди. Кафедаги ҳамма уларга қаради, қизлар эса бу ҳолатга янада батарроқ кулар эдилар. Умму Гулсум яна телефонини чиқарди, келган хабарларни ўқиб кулиб қўяр эди. Ён столда ўтирган йигитлар эса унга бир-бир қараб қўйиб, ўз ораларида пичирлашишар эди. Кўп ўтмай йигитларнинг ичидан энг келишгани Умму Гулсум ўтирган столнинг ёнига келиб:
“Салом” деди.
“Салом”
“Сен инстаграмдаги Умму Гулсум эмасмисан?”
“Ҳа, менман” деб жавоб берди қиз.
“Билган эдим. Дўстларим эса ишонишмади. Ҳақиқатда гўзал экансан”
“Балки... раҳмат” деди Умму Гулсум қўпол оҳангда.
“Ёшинг неччида”
“18 да. Бўлдими?!”
“Меники 26 да. Ёшларимиз ҳам жуда мос экан. Кечроқ ёзаман сенга”
Умму Гулсумнинг дугоналари қаҳқаҳа отиб кулишди. Уларга Умму Гулсум ҳам қўшилиб кула бошлади.
Кеч кирган эди. Дугоналар биргаликда уйга қайтаётган эдилар. Қоронғидан кўчада деярли ҳеч нарса кўринмас эди. Умму Гулсум қўлида телефон билан барчадан олдинда кетаётган эди. Кўча томонга бурилмоқчи бўлганида бирдан бир нарсага урилиб кетти. Овози борича бақириб юборди. Унга қўшилиб дугоналари ҳам бақириб юборишди. Узун бўйли, гавдали бир киши Умму Гулсумга ғазабли нигоҳ билан қараб турарди. Умму Гулсум эса бу одамнинг кўзларига термулиб қолган эди. Йигит бошидаги салласини тўгирлаб, ҳеч нарса демасдан бошқа йўлдан кета бошлади.
“Тавба, астағфируллаҳ” дея йўлида давом этти. Умму Гулсум дарҳол уйига борди. Ғазаб тўла нигоҳлардан қўрқиб кетган эди. Хонасига кириб ўзини кроватига ўтти. Телефонини олиб хабарларни ўқий бошлади. Ҳалиги кафедаги бола ростан ҳам унга хабар юборган эди. Буни кўриб жойидан сакраб турди. “Хайрли оқшом” деб ёзилган эди. Умму Гулсум кулимсираб у болани блоклаб қўйди. Бироздан сўнг бошқа профилдан хабар келди. “Қайсарлик қилма, сен билан танишишни хоҳлайман.”
“Мен эса хоҳламайман” деб яна блоклаб қўйди. Шундай қилиш унга жуда ёқар эди.
Кунлар шу сайлда ўтарди. Ҳар куни янги расмлар, видеолар жойланар, уларнинг тагига юзлаб изоҳ, хабарлар, илтифотлар. Кундан кунга обуначилари кўпаярди. Қўли телефондан бўшамас. Шу сабабли намозлари ҳам доим ё қазо бўлар, ё энг сўнгги дақиқаларида ўқилар эди. Баъзан ичи ғаш бўлиб қолганида намоз ўқир, ўқиб бўлгач жойнамози ва тасбеҳини расмга олиб инстаграмга жойларди. Тагига эса диний пост ёзиб қўярди. Қолган вақтларчи? Намозлар ўқилмасди, бу расмлар фақатгина онлик расмлар эди.
Ҳафталар ўтти ва ниҳоят масжидда ўтказиладиган ҳайрия йиғилиши куни келди. Умму Гулсум эрта тонгдан уйғониб чиройли кийимларини кийди.
Намозга улгуришни хоҳларди, лекин улгурадими йўқми билмасди. Бироздан сўнг, масжидга аёллар кирганидан кейин маъруза бошланди. Барча қизлар Умму Гулсумни “хуш келибсан” деб кутиб олишди. Ҳамманинг эътибори унда эди. Масжиддагиларнинг ярми имомнинг маърузани эшитар, қолган ярми эса кириб келган гўзал қизга қараб, бир-бирлари билан суҳбатлашишар эди.
“Кўз тегмасин бунча чиройли қиз экан!”
“Кийинишини қара. Манекенга ўхшайдия. Ёшига мос экан!”
Умму Гулсум унга қаратилган нигоҳларни ҳис қиларди. Барчани олдидан ўтиб, энг биринчи сафга, дугоналарини олдига бориб ўтирди. Яна телефонини чиқарди. Инстаграмга расм жойлаб қаердалигини билдиришни хоҳлади. Масжидда эса имомнинг овози ҳаттоки осмонни ҳам титратгудек эди:
“Қани қаерда қолди, ёш қизларнинг ҳаёси, одоби, аҳлоқи. Иффат тимсоли қизларимиз қани?!
Саҳобалар сўраган эди: “Эй Фотима, Муҳаммад алайҳиссаломнинг энг нозик гул ғунчаси, айтинг энг ҳайирли аёл ким?”
Онамиз нима деб жавоб берган эдилар?”
Сукунат чўккан эди масжидга. Имомнинг овози шу қадар баланд, ғазаб тўла эдики ҳатто масжид минорасидаги қушлар ҳам учиб кетаётган эди.
“Бегона эркакларнинг ҳаёлида бўлмаган аёл” деб жавоб бергандилар онамиз.”
Маъруза узоқ давом этар, имом ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларнинг мусулмон қизларнинг аҳлоқига таъсирини, мўмина қизларнинг қадрини, улар қўл тегмаган мужавҳардек эканлигини тушунтирар эди. Аммо, Умму Гулсум буларни эштаётганмиди? Осмонлар-у, ерларнинг, қушларнинг ҳам эшитганини, у эшитмас эди. Чунки қалби муҳрланган эди...
Маъруза тугачач аёл қизлар ўзлари учун махсус ажратилган ҳовлига чиқтилар. Умму Гулсум у ерда ҳам ўзини расмга олиб профилига жойлади. Аёлларга ажратилган жойга эркаклар ҳам кираётганини кўрган бир йигит нима бўлаётганини тушунмай, бориб кўришга қарор қилди. Бориб қараса гўзаллар гўзали бир қиз, билагини очиб енгини шимариб олган, озгина очилиб турган бўйнига тушиб турган рўмолини тез-тез орқага ташлаб хизмат қилаётган эди. Кимдир келганини сезгач
“Келинг, нима хизмат” деб бошини кўтарди-ю, узун бўйли, гавдали, ғазаб тўла нигоҳли йигит билан қаршилашди. Бу ўша бир неча ой аввал кўчада учратиб қолган йигит эди. Ёноқлари қизариб кетди. Кўзларига тик қараб “келинг марҳамат, қандай ёрдамим керак” деди. Аммо, йигит Умму Гулсумга ғазаб қилиб, ёнидаги аёлдан ёрдам истади ва чиқиб кетди. Ким эди бу? Ахир йигитлар, Умму Гулсумнинг кўзларига бир бора қараш учун навбатда туришарди. Унга эътибор ҳам бермаган бу йигит ким эди?
Шу кундан бошлаб Умму Гулсум ҳар куни масжидга келиб ёрдам берадиган бўлди. Энг чиройли кийимларини кияр, табиий кўрсатадиган енгил пардоз қилиб келарди. Ўша нотанишни яна кўриш учун.
Уни ёқтириб қолганин ҳеч кимга айтмаган эди. Ахир у Умму Гулсум эди. У машҳур эдику. Қалбини ҳеч кимга бермаслиги керак эди, аксинча қалбларни ёндириши керак эди.
Ҳайрия кунлари тугаган эди. Энди Умму Гулсум уни фақат узоқдан кўра оларди холос. Ҳамма уни яхши кўрарди: ёши катта бувилардан тортиб ёш болаларгача. Ҳамма унинг ёнига келарди.
“У ҳам мен каби машҳурмикан? Бўлиши мумкин, жуда келишган-ку.”
Инстаграмдан, ёки телефонга бирон хабар келса дарҳол юраги ўйнаб жойидан сакраб туриб телефонига қарарди. Аммо, у йигитдан бирон хабар йўқ эди.
Бир кун қизлар масжидда йиғилишди. Масжидда бир аёл бири:
“ Шу ерда бир қути бор, ичидаги китоблар бизнинг ишимизга яраши мумкин. Қараб, олиб келасизларми?” деди. Аёлнинг гапи тугамасидан “Ҳа, албатта, биз бориб келамиз” деди Умму Гулсум ва дугонаси билан айтилган жойга боришди. Ичида ажойиб бир ҳис бор эди. Ғазаб тўла кўзли йигитни кўриш умиди бор эди. “Ахир,Аллоҳнинг уйику масжид. Албатта келади.” деб ўйларди.
“Қандай ёрдам керак” деди, қўлида китоблар билан келаётган бир йигит.
“Ҳалигии..Биз бир қути олишимиз керак, ичида китоблари бор...” деб икки қўлини орқасига бирлаштирди, ҳудди эркатой ёш қизчадек.
Йигит бу гўзал қизни кўриб кулимсиради. “Ҳа шундайми? Қути менда ҳозир бераман. Менинг исмим Муҳаммад. Сен Умму Гулсум эмасмисан? Ҳайрияда ҳам кўргандим сени.”
Умму Гулсум ҳаттоки масжидларда ҳам таниқли бўлганидан хурсан бўлган эди.
“Ҳа, бу менман. Қаердан биласан?” деб Муҳаммаднинг кўзларига кулиб қаради. Эгилиб қутини олмоқчи бўлганида Муҳаммад
“тўхта бироз оғирроқ, ердан кўтаришга ёрдам бераман” деб қутини олиб Умму Гулсумнинг қўлига тутқазди ва бармоқларини секин-секин Умму Гулсумнинг бармоқларига теққизди. Хижолат бўлган қиз эса қўлини секин тортиб олди. Қутини олиб кетаётган эдики, яна ўша гавдали, бахайбат, ғазаб тўла кўзли девордек йигит билан урилиб кетди. Унинг ғазаб тўла кўзлари бу сафар Умму Гулсумга эмас, Муҳаммадга қараган эди. “Бу ерда нима бўлябди” деб Муҳаммадга бир мушт туширди. Қизларга қараб “Сизлар дарҳол бу ердан кетинг!” деди.
“Сен қизларга осилябсанми?”
“Ака, кечиринг, нафсим...?”
“Сен бу ерда ишламайсан, нега ёрдам берябсан, сени деб менга гап тегади!”
“Ака бошқа такрорланмайди...”
“Бошқа кўрмай сени!”
Умму Гулсум юқорида ҳаммасини эштиб турган эди. Қанчалик ёқиб тушган эди.
“Билардим. Мени рашк қилди. У ҳам мени ёқтиради” деб ичига сиғмаётган эди.
Масжиддаги аёллардан бири:
“Тинчликми домла, овозингиз ҳамма жойга эшитилди?” деб сўради.
Умму Гулсум қулоқларига ишонмаётган эди. Наҳотки, у домла эди. Демак, имом эканда. Шунинг учун менга қарамаётган эканда.
“Хавотир олманг, бир талабамни қизларга осилганини кўрдим, дарҳол тазирини бердим. Ҳимоя қилишим керак ахир.”
Умму Гулсум ўзига сиғмай кетди. “Кимни ҳимоя қилади. Меними? Наҳотки?! Мени рашк қилса, қизғонса, қандай бақирдия ҳалиги болага, етмаганига мушт ҳам туширди. Ҳаммаси мен туфайли...”
“Кимни ҳимоя қиласиз” деб сўради масжиддаги муаллима аёл.
“Ўқувчилармни!” деб бақирди имом атайлаб. Ҳимоя қилишим керак охир замон фитнасидан, нафсларининг истакларидан. Қизлар бу ерда нима қилябди?! Бундан буён эркаклар ва аёлларни бир жойда бўлишини хоҳламайман. Қизлар келиб менинг ўқувчиларим билан бемалол гаплашиши мумкин эмас!!!”
“Ўзингни бос, имом ўғлим, жахлинг чиқмасин, мен ўзим қарайман уларга. “
“Дарҳол буни ҳал қилинг. Ҳайрия ишларига ёрдамга кимларни олганингизга қаранг. Қизлардан бири ижтимоий тармоқларда машҳур экан. Қаранг, менинг талабам ҳам танир экан ҳаттоки. Қанча маърузалар қиламан бу ҳақида, масжидни, мени имомлик ҳурматимни қўйинг, динимизни қандай қилиб бунчалик қадрсизлантиради!?”
Умму Гулсум бу сўзларни эштиб тамом бўлган эди. Рашк қилиб мени ҳимоя қилди деб ўйлаган одами, у ҳақида қанча гаплар гапирган эди. Умму Гулсум бундай ҳақоратларга ўрганмаган эди. Ҳамма уни ёқтирарди ахир. Дарҳол уйига келди. Оёғида мадор йўқ эди. “Мен ҳақимда нималар деди ҳаддини билмайдиган имом” деб жахли чиқарди.
Энди Умму Гулсумнинг инстаграм саҳифаси янада актив ҳолатга келганди. Расмлар, видеолар кўпайганди.
“Мусулмон қизларига қўйилган ҳар хил қонунлар, таъқиқларга қаршиман!
Нима энди бир қиз ҳижоб ўраган бўлса эркаклар билан ҳечам гаплашмаслиги керакми?
Расмга тушолмайдими?
Дугоналари билан бемалол чегарадан чиқмаган ҳолда кечгача айланолмайдими?
Мода қараб чиройли кийинолмайдими? Ёши катта аёллардек кийиниши керакми?
Қандай беъмани ва жоҳилона тушунча бу!” каби нафрат тўла сўзлар ёзиб қолдирарди. Профилидаги эркак кузатувчилари уни янаям кўпроқ расм қўйиши учун фикрларини қўллаб қувватлашарди. “Тўғри айтасан, албатта сен ҳақлисан. Қани олға Умму Гулсум кўрсатиб қўй ҳаммага” деб қизнинг нафсига ёқадиган гаплар ёзишарди.
“Аллоҳ гўзал қилиб яратибди уни нега яширасан, кўрсатаверсангчи ҳаммага ҳам берилмаган ахир. Сен майдонга чиқ, олам маникен, модел қандай бôлади бир кўрсин. Исломга ҳавас қилишсин...” ва ҳ.к.сўзлар. Афсуски, бу охир замондаги холат шундай эди.
Яна бир кун Умму Гулсум бир талай расмлар жойлади. Ортидан эса ниқоб тақиб, фақатгина сурма сурилган кўзлари кўриниб турадиган расмини жойлаб, пастига Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳунинг иффати ҳақидаги пост ёзиб қолдирди. Кузатувчи йигитлар энг чиройли комент қолдириш бўйича гўё мусобақалашаётган эдилар. Умму Гулсум эркаланиб уйқиси келаётганини айтиб инстаграмдан чиқди. Юзига маска суриб уйқуга кетди...
Умму Гулсум ухлаётган эди. Таҳажжуд вақти...Пешонаси терга ботган. Ерда судралаётган эди. Нега туролмаябди ўрнидан? Оғриқларчи? Юзи, оёқ-қўллари оғриётган эди. Сочлари ёниб кетган эди. Жуда хунуклашиб кетган эди. Гўзаллигидан асар ҳам қолмаган эди. Атроф тўла одам ҳамма унга қарарди. Устида калта бир кўйлак бор эди. У ҳам йиртиқ ямоқ эди. Ҳамма унга ирганиб қарар, қўли билан кўрсатарди. Айниқса, йигитлар. Қочадиган жой қидирарди Умму Гулсум. Узоқда бир қояга кўзи тушди. Қоядан нур тараларди. Устида бир ёзув, узун кенг кўйлак ва рўмол бор эди. Бу ўша бувиси унга олиб берган кенг кўйлак эди. Унинг устида эса Қуръони Карим бор эди. Югуриб бориб ўша кўйлакни олиб кийиб олмоқчи бўлди Умму Гулсум. Аммо, қанийди боролса, қанийди қўллари етса...Ёнгинасида турганига қарамасдан етиб боролмасди. Аллоҳнинг оятига, ўша рўмолга қўлини узатса оғриқлардан инграр эди. Ҳудди бир тўсиқ бордек эди. Ён тарафида эса ўзининг кийимлари: тор шимлар, калта кўйлаклар. Ҳеч қанақасига авратини ёпа олмаётган эди. Йиғлашни бошлади. Бироздан сўнг бошқа йиғи овози эштилди. Узоқларга қаради. Нур устида нур. “Ким бор? Кимдир менга ёрдам берсин!” деб бақирди.
Оппоқ кўйлакда, оппоқ рўмолда, нур юзли гўзал аёл келди ёнига. Кўзларидаги ёш юзидан оқиб, туроққа тушар, тушган жойдан эса гуллар ўсиб чиқарди. Яқинроқ келди Умму Гулсумнинг ёнига. Кўз ёшлари Умму Гулсумнинг устига томар, томган жойидаги яралар ва оғриқлар тузаларди.
“Сен кимсан? Сен менга ёрдам бероласан. Қара яраларим яхши бўлябди. Илтимос ёрдам бер менга”
Нур юзли аёл бошини эгди, ёрдам беролмаслигини айтиб орқасига ўгирилиб кета бошлади. Умму Гулсум ортидан бақирди:
“Тўхта, қаерга кетябсан? Нимага йиғлаябсан. Мен туфайлими?”
Шу пайт бирдан Қуръондан бир оят эштила бошлади. Қуръондан оят ўқиётган инсон, бунчалар ҳам чиройли қироат қилмаса. Овоз ҳам таниш туюларди. Нур юзли аёл Умму Гулсумга қайрилиб қаради ва деди:
“Фақат мен эмас кўз ёш тўкаётган. Отам Муҳаммад салоллоҳу алайҳи васаллам ҳам йиғламоқда. Мен, Абдуллоҳ ўғли Муҳаммад Мустафо салоллоҳу алайҳи васалламнинг қизи, Абу Толибнинг ўғли Алининг жуфти Фотимаман...
Ҳайрат тўла нигоҳлар билан қараб турарди Умму Гулсум.
“Кафтингни оч”
Умму Гулсум Кафтларини очди. Кафтига бир томчи ёш тушди. Тушиши билан ҳамма жой нурларга тўлиб кетди. “Ё Роббим, бу нима?”
“Бу отамнинг кўзларидан соқолларига, гул ифорли соқолидан кафтларига тушган бир томчи ёш” деб жавоб берди Ҳазрати Фотима.
“Аллоҳу Акбар” дея уйғониб кетди Умму Гулсум. Титраётган эди. Ҳудди куйган жойлари ҳали ҳам бордек. Ўзига бир қаради. Ҳамма жойи соғ эди. Ўнг қўлига қараса томчи кўз ёш ҳали ҳам бор. Ҳидлади, қўлидан гулларни ифори тараларди. Умму Гулсум овози борича бақириб йиғларди. “Аллоҳим, мен бунга лойиқ эмасдим...шунча гуноҳим бўла туриб-а Роббим...нега мен Аллоҳим!
Отам онам сизга фидо бўлсин гул юзли пайғамбарим” дея соатларча йиғлади. Сўнг бир рўмолча олиб кўз ёшларини артти ва шу рўмолчасини Қуръони Каримнинг ичига солиб қўйди. Нур сурасининг оятлари орасида сақларди. Дарҳол туриб таҳорат олди, тавба қилди. Ўтириб тинмай йиғлади. Ҳаёлида Фотима онамизнинг сўзлари айланарди. Эслагани сари баттар йиғлар эди. Тун бўйи жойнамоз устидан турмади. Тиззалари, кўзлари оғриб кетган бўлса ҳам турмади ўтираверди. Онасининг илтимоси билан оёққа турди. Туши ҳақида эса ҳеч кимга ҳеч нарса демади.
Биринчи қилган иши телефонини олиб инстаграмдаги расмларини ўчириш бўлди. Аммо, расмлари фақат инстаграм саҳифасида эмас бошқа турли хил сайтларда ҳам бор эди. Уларни ўчира олмади. Баттар йиғлашга тушди. Телефонини деворга отиб юборди. Ойнага қарагинда профилига жойланган турли хил расмлари ва тушида кўрган ўзининг аҳволи: куйган юзлар ва сочлари ҳаёлига келарди. Яна йиғлади, ўксиб ўксиб йиғлади.
“Минг лаънат бу юзга! Агар мен пайғамбаримни кўра олмасам, бу гўзаликкни нима кераги бор менга?!! Ҳаммага ёқишни, гўзал кўринишни хоҳлашлик орзуси... Аллоҳим нафсимдан сенга сиғинаман менга ёрдам бер” деб йиғларди.
Шкафини очиб барча тор, калта кийимларини олиб отиб юборди. Ҳеч ўзига яраштирмаган, кенг туради деб киймай олиб қўйган узун кўйлаги келди ҳаёлига. Шу кўйлакни кийди.
Ёшини каттароқ кўрсатса ҳам танасини шакли билинмас, шаҳвоний нафсни уйғотмас эди. Бир вақтлар менга тўғри келмайди деган кўйлаги, энди ягона кийимига айланган эди. Тинмасдан Қуръони Карим, саҳобийя аёлларнинг аҳлоқи ва иффати таърифланган китоблар ўқирди. Ҳазрати Ҳадича онамиз, Ҳазрати Оиша онамизнинг ҳаётлари билан танишарди. Уларнинг ичида кўпроқ Ҳазрати Фотима онамиз ҳақидаги китобларни ўқирди. Фотима розияллоҳу анҳуни жуда яхши кўрар эди. Ўқир экан бақириб бақириб йиғларди. Уйидан ҳеч чиқмас эди. Масжидгаку умуман бормай қўйди. Қалбини ўғирлаган ўша йигитни кўриб қолишдан қўрқарди.
“Қанчалик рост гапларни айтган эди ёш имом ўшанда...
Мен унга лойиқмидим? Қандай қилиб у билан бирга бўлишни орзу қила олдим мен!”
Бир кун телефон жиринглади. Умму Гулсум кўриб ёқтириб қолган бир аёл уйларига совчи бўлиб келмоқчилигини айтди.
Умму Гулсум доим дуо қилар, энг хайирлисини сўрарди. Демак шу хайирли эди. Таклифни қабул қилди. Йигит жуда келишган ва жуда диндор эди. Ўзидан атига икки ёш катта эди. Умму Гулсумнинг қалби бу йигитга исимаган бўлса ҳам таклифини қабул қилди. Кўчада бемалол юришни, одамларни гап сўзларидан қутилишни хоҳларди. Бу таклиф Умму Гулсум учун бир имконият эди. Оилалар ҳам бир-бирига мос келган эди. 1 ҳафта ўтиб унаштирилди. Умму Гулсумнинг бўлажак турмуш ўртоғига нисбатан ҳурмати баланд эди. Унинг олдида бирон сўз демасди. Доим боши ерда эди. Йигитни севиб қоладиган кунни кутарди. “Никоҳда хайир бор, тўйдан кейин севиб қоламан” дерди ўзига ўзи. Ўзини жуда омадли ҳис қиларди. Энди уни қўлларидан тутиб ҳеч қўйиб юбормайдиган одам бор эди.
Бир кун йигит Умму Гулсумга бир кафега бориб овқатланишни таклиф қилди. “Уялишингга хожат йўқ, синглим ҳам келади. Мени олдимда ўзини эркин ҳис қилишингни хоҳлайман, сени яқинроқдан танимоқчиман” деди йигит. Умму Гулсум рози бўлди. Йўл бўйи бошини кўтармай жим кетди. Бу эса турмуш ўртоғи Ҳасанга жуда ёқиб тушган эди. Бу охир замонда шундай иффатли қиз унинг жуфти бўлиш арафасида эди. Кафега бориб кичик столга ўтиришди. Ҳасан кўзларини Умму Гулсумдан узолмасди. “Нақадар чиройли қиз, қўллари бунчалар нозик бўлмаса...”
Тезроқ жуфтининг қўлларидан тутгиси келарди. Бирдан Ҳасаннинг кўзлари қарши столдаги йигитларга тушди. Ҳудди улар Ҳасанлар ўтирган столга қараб бир нималар деб пичирлашаётгандек эди. “Улар бизга қараябдими” деб сўради синглисидан. “Улар Умму Гулсумга қарашябдими?”
Умму Гулсумнинг уларни таниши эса ҳаёлига ҳам келмасди. Жуда жахли чиққан эди Ҳасаннинг, қизғонаётган эди. Яна давом этса ўрнидан туриб урар эди. Йигитлар яна Умму Гулсумга қараб пичирлашишди. Ҳасан ортиқ чидолмади. Жойидан учиб турди. Умму Гулсум Ҳасаннинг қўлидан ушлаб “Илтимос, ундай қилманг...” деб йиғлаб юборди. Ҳасан дарҳол жойига ўтирди. Умму Гулсумнинг бир сўзи уни сокинлатган эди. Кўзларига қаради. Умму Гулсум минг пушаймонлик билан қўлини дарҳол тортиб олди. Ичидан тавба қилди. Унга тегинишни хоҳламаган эди, рефлекс туфайли қўлини ушлаганди. “Кечиринг, бундай қилишни хоҳламагандим...”
Ҳасан ҳам ғалати бўлиб кетти. У ҳам тавба қилди, ҳали никоҳ бўлмасидан қўллари бир-бирига тегишидан ҳаё қилганди. Кўзи ҳеч қиймасди уни.
“Кетсак яхши бўлади” деб ўрнидан турди Ҳасан ва касса томонга кетти. Синглиси эса Умму Гулсумни тинчлантираётган эди. Ҳасан кетиши билан қарши столдаги йигитлардан бири Умму Гулсумнинг ёнига келди. Ҳасан эса буни кўриб орқасидан келди.
“Вай, вай инстаграмнинг гули. Қалайсан. Йўқолиб кетдинг. Жуда ўзгариб кетибсан”
Умму Гулсумнинг кўзлари ёшга тўлди. Кошки ер ёрилсаю ернинг ичига кириб кетса.
Ҳасан қулоқларига ишонмаётган эди.
“Одобли, ҳаёли қиз роли сенга ярашибди. Лекин биласанми, сен ҳали ҳам менинг ҳаёлларимга жуда моссан.”
Ҳасан чидолмади. Йигитни ўзига қаратиб бир мушт туширди.
“Нима бўлябди” деб йигит ердан турди.
“Сен мени бўлажак аёлим билан бундай гаплашишга нима ҳаққинг бор?”
“Ооо... ҳали бўлажак турмуш ўртоғинг ҳам борми Умму Гулсум?! Шуми сени унаштирилганинг. Яхши болага ўхшаябди. Жуда ачиндим. Қандай қилиб илинтирдинг?”
Ҳасан такрор йигитнинг ёқасига ёпишди.
“Умму Гулсум бу нимала деябди?!”
Умму Гулсум фақат йиғларди. Оёқда туришга ҳоли йўқ эди. Кўзларини юмиб бошини эгди.
“Биродар сен бу қизни кимлигини ростан ҳам билмайсанми? Тўхта сенга бир нарса кўрсатаман. Ҳасан Умму Гулсумга қаради. Умму Гулсум бошини ҳечам кўтармади. Ҳасанни йўқотишдан қўрқаётган эди.
Йигит телефонини олиб Умму Гулсум деган папкага кирди. Ҳасан кўрганига ишонмади. Умму Гулсумнинг турли хил расмлари, видеолари бор эди. Ҳасан турган жойида қотиб қолган эди.
“Ҳа кўрдингми, бу расмлар фақат менда эмас анави ерда ўтирган дўстларимда ҳам бор. Майли сени ҳурматинг учун ўчириб ташлайман. Модомики уйланмоқчи экансан.”
Ҳасан ғазаб отига миниб йигитнинг хуморидан чиққанича урди. Сўнг қўлидаги унаштирув узугини чиқариб столнинг устига қўйди. Фотиҳа бузилган эди.
Умму Гулсум бир аҳволда ўтирарди. Чидолмади, бақириб йиғлаб юборди.
Калтак еган йигит дўстларига кулиб қараб қўйди ва Умму Гулсумнинг столига ўтирди.
“Қара, ташлаб кетти сени. Нимага кайфиятинг йўқ? Кел мен билан кўнгил хушлик қил. Сени мен бахтли қиламан. Юр бирон дўконга бориб устинга чиройли кийимлар оламиз. Хола бўлиб қолибсан” деб масхара қиларди йигит Умму Гулсумни.
Умму Гулсум буларни эшитгандан кўра ўлишни танларди. Индамади, ўрнидан туриб йиғлаганича чиқиб кетди. Ҳаттоки овозини ҳам эшттиришни хоҳламади. Уйига борди, аммо кошки бормаса эди. Жанжал у ерда ҳам давом этарди. Ҳасаннинг онаси телефон қилиб фотиҳа бузилганини айтган эди. Ҳасан ҳеч нарса демаса ҳам синглиси бор гапни оиласига айтиб берган эди.
“Ана ол, 24 соат телефондан бўшамасдинг, мана энди нафақат ўзингни бизни бошимизни ҳам ерга эгиб қўйдинг, кўчага чиқишга юзимиз қолмади” дея онаси ҳам ундан хафа бўлган эди.
Фақатгина бувиси тушунарди уни. Бошини тиззасига қўйиб йиғлади. Сочларини силарди бувиси. “Тавба қил болам, тавба қил...”
“Қачонгача бувижон, нега мени имтиҳоним тугамаябди?”
“Умму Гулсумим... гўзал қизим.” деб сочларини силади яна.
Умму Гулсум тунларни ибодат билан ўтказар, исён қилмаслик учун ичини фақат Аллоҳга тўкиб соларди. Аммо 4 девор ораси унга жуда тор келаётган эди. Масжидга бориб у ернинг маънавий ҳавосидан нафас олишни хоҳларди. Тайёрланиб уйдан чиқди ва масжид томон юра бошлади. “Аллоҳим илтимос ҳалиги ёш имомни кўриб қолмай...” деб қилардқиларди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 5