Предыдущая публикация
Овволги йили денг, Бешариқдан Риштонгача мошинда йўл ёқалаб шафтолизорни томошалаб кетувдим. Шафтоли ғарқ пишган маҳал эди. Мева соҳиблари шафтолизордан йўл бўйига шафтолиларни яшиқларда олиб чиқиб ҳамма қутига картонларда катта қилиб “Шитр” деб ёзиб қўйган эди. “Шитр” бу шафтолининг нави бўлса керак деб ўйлаганман бошида. Кейин билсам “Шитр” нав эмас “нақд”, “нақдга сотилади насяга эмас” деган маънони билдирар экан. “Шитр” дегани “Пулини шитр сана” деган маънони беради. Шеваларимиздан ойнониб кетай. Юртимизда ҳар бир туман қайсидир неъмат билан машҳур. Бешариқ эса шафтоли билан машҳур. Ҳатто Бешариқда ҳар йили шафтолининг янги нави пайдо бўлади...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев