Абу Мухаммад Тастарий рохимахуллох айтганлар: " Аклли ва зийрак инсонлар ихлосни тафсирини кидиришди ва куйидаги гаплардан бошкасини топишолмади. Ихлос нима, дейшганда:" Харакатинг хам, жим туришинг хам, ташинг хам ичинг хам, факат Аллох ун булишидир." Ва унга на нафс ва на хавво ва на дуне аралашмаслигидир.
Хузайфа ал Маръаший рохимахуллох айтган эканларки:
"Ихлос бу банданинг амали ичида ва ташида бир хил булишидир."
Фузайл ибн Иёз розиаллоху анху айттиларки:" Амални бандаларни деб тарк килиш риёдир, бандаларни деб амал килиш ширк. Аллох сени мана шу иккисидан куткарса уша ихлосдир."
Куриниши шундайки, инсон табийи булиши керак, масалан бир инсон одамлар олдида риекор бб колмай деб тахажжудини хам ташлаб куяди, риедан куркиб кунлик нафл ибодатларини хам тухтатиб куяди ва бу нарса эса нотабийиликка киради.
Табийилик шундай нарсаки одамлар курябтими еки йукми унга фарки йук яъни куриб колгани ун рие бб колмасин деб амалини тухтатмайди ва одамлар ун хам амал килмайди.
Риекор демасин деб амални ташлаш риё, ва одамлар олдида амални килиш еки зийнатлаш эса ширк. Агар инсонни ана шу икки нарсадан Аллох куткарган булса демак у инсонда ихлос бор экан.
Ибнул Коим рохимахуллох " Мадарижус саликийн"да келтирдилар:" Ихлос бу феъларимизни ва ишларимизни махлукларнинг фикр мулохазаларидан тозалаб поклашликдир."
Яъни килаётган ишларимизда одамлар нима деркин деган гапдан тозалаб ташлаш.
Ва яна дедилар:" Амалинг ун Аллохдан узга гувох ва Ундан узга мукофот берувчини хохламаслигинг узи ихлосдир." Амалимизга Аллохдан узга гувох кидирмаслигимиз ва Ундан узга мукофот берувчи талаб килмаслигимиз ана шу ихлос.
Ва яна айттилар:" Назаринг доим Аллохга каратилгани сабаб махлукларнинг сенга караётганини эсингдан чикаришингдир." Махлукларнинг сен хаккингдаги фикридан таъсирланиб килиб турган амалингни тарк этиш рие булса, ана энди амални одамлар ун килиш ширк бб колади." Одамларни сиз хаккингиздаги фикри кизик булмаслиги яъни сизни емон дейдими еки яхши дейдими фарки йук улар сиз хаккингизда нима дейиши, сиз ун ахамияти булмаслиги ана шу ихлос.
Ва яна айттилар:" Ихлос шундай нарсаки махлукларнинг сен хаккингдаги фикр- мулохазаларидан ва хатто узингни фикр-мулохазаларингдан сакланишинг, поклашинг."
Имоми Нававий:"Ихлос бу банданинг амалининг зохири бн ботини бир хил булишидир." Яъни калб амали билан тана амалининг бир хиллиги.
Ва яна айттилар:" Содик шундай одамки калбининг тузалиши учун одамларнинг олдидаги кадрининг хаммаси чикиб кетса хам парво килмайди." Одамларнинг уни кадрламаслигига эьтибор бермайди. У одамларни уни мискол заррача амалини куришларини емон куришлиги ва гарчи одамлар уни емон амалини куриб колишса хам, буни емон курмаслиги инсонни холис эканлигидандир. Бир инсонни одамлар уни емон амалини куриб колмаслигини хохлаши, одамлар олдида уни обруси кутарилишини яхши куришига ва хохлашига далолат килади. Бу нарса сиддикларнинг хулкидан эмасдир.
Ва яна айттилар:" Инсонни ихлоси шунчалик тозаланиб хакикий булиб кетса ва Аллохдан содиклик билан(холис) сураса, Аллох унга шундай бир ойнани берадики уша ойна билан дуне ва охиратдаги барча ажойиб ишларни курадиган булиб кетади." Яъни ихлоси бор инсонга Аллох Таало хикмат хам беради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев